UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0 11:40Брендан Рожерс: "Спортда битта жамоа фаворит бўлиши мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам натижани кафолатламайди" 0

08 окт 17:50
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг?

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA йўналишида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да навбатдаги жангини ўтказади.

"The Dream" тахаллуси билан танилган боксчимизга озарбайжонлик Сеймур "Gray Wolf" Исаев рақиблик қилади.

Жанг ўтказилиши халқаро бокс нашрларида ҳам тасдиқланди. Мадримовнинг профессионал рекорди ҳозирда 11 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дурангдан иборат. У етти жангини муддатидан олдин якунлаган. The Ring нашри Мадримовни супер ярим ўрта вазн тоифасида ўз рейтингининг 4-поғонасига жойлаштирган. 30 октябрдаги баҳс унинг 2026 йил ҳисобидан ўтказадиган иккинчи жанги бўлади.

Мадримов профессионал фаолиятидаги энг катта ғалабалардан бирига 2024 йил 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида эришган. Ўшанда юртдошимиз россиялик Магомед Курбановни бешинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этиб, WBA'нинг вакант жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритганди. Бироқ ўзбекистонлик боксчи камарини биринчи ҳимоясидаёқ йўқотди. 2024 йил 3-август куни Лос-Анжелесда Мадримов Теренc Кроуфорд билан 12 раундлик жанг ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлди. Ҳакамлар 116:112, 115:113 ва 115:113 ҳисобларини қайд этганди. Шу тариқа Кроуфорд супер ярим ўрта вазнда ҳам жаҳон чемпионига айлангани барчамизнинг ёдимизда.

Исроилнинг кейинги жанги ҳам юқори даражадаги рақибга қарши кечди. 2025 йил февралида у Вержил Ортис билан жанг қилиб, яна ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди. Шундан кейин ўзбекистонлик боксчи жароҳатлар туфайли тизза ва елкасида жарроҳлик амалиётларини ўтказди. 

2026 йилдаги қайтиш

Мадримов қарийб бир йиллик танаффусдан сўнг жорий йилнинг 24 январь куни Лас-Вегасда рингга қайтди. Унинг рақиби Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазар бўлди. 10 раунд давом этган жангда Мадримов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Учала ҳакам ҳам баҳсни 99:91 ҳисобида унинг фойдасига баҳолади. Бу натижа Кроуфорд ва Ортисга қарши кетма-кет икки мағлубиятдан кейин Исроил Мадримов учун ғалабали қайтиш бўлди. 30 октябрдаги жанг эса Мадримовнинг 2026 йилда иккинчи бор рингга чиқиши ва узоқ танаффусдан сўнг Тошкентдаги катта аренада ўзбекистонлик мухлислар қаршисида жанг қилиши билан аҳамиятли.

"Кулранг бўри" ким?

Сеймур Исаев профессионал рингда "Gray Wolf" — "Кулранг бўри" тахаллуси билан танилган озарбайжонлик боксчи. Унинг рекордида 15 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этилган. 15 ғалабанинг 13 таси нокаут ёки техник нокаут билан қўлга киритилгани Исаевнинг асосий устунликларидан бири зарба кучи эканини кўрсатади. Исаев фаолияти давомида UBO — Universal Boxing Organization йўналишида ҳам чемпионлик жангида қатнашган. У 2022 йил 24 сентябрда Муҳаммад Билал билан енгил вазн тоифасида вакант бўлган UBO World камари учун рингга чиқиб, бешинчи раунддан кейин рақибининг жангни давом эттирмаслиги натижасида ғалаба қозонган.

Ҳозирча Мадримов ва Исаев жангининг аниқ вазн тоифаси ҳамда неча раундга мўлжаллангани хабар қилинмаган.

Исроил Мадримов ҳозир ҳам жаҳон рейтингларида юқори ўринларни сақлаб турибди. WBA'нинг сентябрдаги рейтингида у супер ярим ўрта вазнда 7-ўринда қайд этилган, The Ring эса уни 4-ўринга қўйган. 

Шу сабаб 30 октябрдаги жанг Мадримов учун навбатдаги профессионал баҳс бўлиш билан бирга, юқори рейтингдаги мавқеини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим. Бироқ жанг ғолибига қандайдир расмий элиминатор мақоми ёки жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарлик берилиши ҳақида ҳозирча маълумот эълон қилинмаган.

Исроил Мадримов — Сеймур Исаев

Сана: 30 октябрь

Манзил: "Ҳумо Арена", Тошкент

Мадримов: 11-2-1, 7 КО

Исаев: 15-2-0, 13 КО

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг