UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0

08 окт 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди

Мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда WBA чемпиони Хайме Мунгия билан жанг амалга ошиши учун барча шартларга рози бўлганини ва ҳатто баҳсни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этганини маълум қилди.

Унинг айтишича, жанг қисқа муддатда, тўлиқ тайёргарликсиз, WADA тестисиз ва ҳатто гонорарсиз ўтказилишига ҳам рози бўлган. Шунга қарамай, Мунгия ҳозирча жанг қилишдан бош тортмоқда.

"Биз бу жанг амалга ошиши учун барча шартларга рози бўлдик. Мен қисқа муддатда, тўлиқ тайёргарликсиз, ҳатто WADA тестисиз ва гонорарсиз ҳам жанг қилишга тайёр эканимни айтдим. Шунга қарамай, Мунгия ҳали ҳам мен билан жанг қилишдан бош тортяпти", — дейди Бектемир.

Боксчи ўзини WBA мажбурий даъвогари эканини таъкидлаб, чемпион мажбурий жангни ўтказмаса, ташкилот томонидан нега чора кўрилмаётгани ҳақида савол қўйди.

Унинг сўзларига кўра, Мунгия жанг учун кўпроқ гонорар талаб қилаётгани ҳақида маълумот бор.

"Агар муаммо пулда бўлса — Ўзбекистонга кел. Жангни шу ерда ўтказамиз, керак бўлса сенга қўшимча пул ҳам берамиз", — дея ўз фикрини билдирган Мелиқўзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг