UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0 15:21UFC Fight Night 278 бонус соҳиблари маълум. Гусковнинг эҳтимолий рақиби ҳам 100 000 долларлик чек олди 0 14:56Белал Муҳаммад кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилган UFC Fight Night 278 турнирининг барча натижалари 0 14:23"Манчестер Юнайтед" 50 миллион евролик янги ҳужумчи топди 0 13:47Достон Бозоров Амирхон Алихўжаев учун реванш олиш имкониятига эга бўлди! 0 13:05UzChess Cup III турнири бошланмоқда. Илк турдаёқ Нодирбеклар тўқнашуви 0 12:30Мария Тимофеева бугун Хорватиядаги WTA турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 11:55Билол Муҳаммад UFC Fight Night 278 турнирининг марказий жангида мағлуб бўлди 0

27 фев 09:01
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузувчиларимиз олдига Олимпиада медалини қўлга киритиш вазифаси қўйилди

Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроилов Миллий олимпия қўмитасида оғир атлетика, велоспорт ҳамда сузиш федерациялари вакиллари билан учрашди.

Йиғилишда кўтарилган асосий масала терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш, вилоятларда селекционер мураббийларни самарали ишлаши учун шароит яратиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга эътибор қаратиш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Олимпия захиралари коллежидан терма жамоаларимизга иқтидорли спортчиларни жалб қилиш тизимини яратиш, ўз навбатида БЎСМ фаолиятларини кучайтириш, қабул квоталарини тизимини тубдан ислох қилишдан иборат эди.        
   

     

Ундан ташқари Умид Аҳмаджонов учрашув давомида федерациялар штат жадвалларини қайта кўриб чиқиш, уларда маркетинг ва матбуот хизматлари ролини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор бериш лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Тан олиш керак, сўнгги 26 йил давомида мамлакатимизда спорт тизими деярли издан чиқиб кетган. Кўпгина федерациялар ўзбошимчалик билан иш юритиб келгани, керак бўлса бўлмаса хорижий ўқув машғулотлар йиғинларини ўтказгани, савияси паст халқаро мусобақаларда иштирок этиб давлат пулини бекорга сарфлаб келишганлиги бугун маълум бўлиб қолмоқда. 

Айнан шу каби ҳолатларга чек қўйиш, маблағларни мақсадли сарфланишини таъминлаш мақсадида бундан буён Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳар бир федерацияни жиддий назоратга олиши, федерациялар ушбу юқори спорт ташкилотлари рухсатисиз бирорта хорижий давлатга чиқа олмаслиги, ҳар бир масала раҳбарият билан келишилган ҳолатда амалга оширилишини қатъий уқтириб ўтди. 

"Давлат пулини беҳуда сарфлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқнинг пули тўғри сарфланиши, мақсадли ишлатилиши, керакли натижаларни таъминлаш учун хизмат қилиши лозим", - деди МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, велоспорт ҳамда сузиш каби спорт турларини ривожлантириш борасида ҳам сўз борди. Айниқса, сузиш бўйича нафақат Осиё ўйинларида, балки Олимпия ўйинларида ҳам медалларга эга чиқиш вазифаси юкланди. Қолаверса, шароитларни яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Албатта, бундай учрашувларни ташкил қилишдан мақсад спорт федерациялари вакилларининг фикрини эшитиш, дардини тинглаш, улар билан мулоқотга киришиш, мавжуд камчиликларни ўрганиб, уларни ҳал қилиш, керак бўлса ёрдам бериш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришга замин яратишдан иборат. Бундай учрашувлар ҳали давом этади. Миллий олимпия қўмитасида ҳали яна бир неча спорт федерациялари Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроиловлар қабулида бўлишади.

  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг