12 июл 14:48
Янгиликлар
Теннис

16 ёшли Мирра Андреева жаримага тортилди
Россиялик 16 ёшли теннисчи Мирра Андреева "Уимблдон" доирасидаги хулқи учун 8000 доллар жаримага тортилди.
У тўртинчи давра доирасидаги Мэдисон Кизга қарши учрашувда ракеткасини улоқтирган ва бунинг учун ҳакамдан огоҳлантириш олганди.
Ушбу жарима ҳозирча турнирдаги энг каттаси ҳисобланади. Қўшимча сифатида эса Андреева "Уимблдон" давомида 257 минг АҚШ доллари ишлаб топди.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар