06 июн 21:35
Янгиликлар
Теннис
17 ёшли Мирра Андреева 27 йиллик рекордни янгилади
Хабар берганимиздек, россиялик 17 ёшли теннисчи Мирра Андреева "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг ярим финал иштирокчисига айланганди.
Бу билан у 1997 йилдан кейин "Катта Дубулға" турнирларининг ярим финалига етиб келган энг ёш теннисчи бўлди. У "Ролан Гаррос" 1/2 финалида дунёнинг иккинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенкони 6/7(5), 6/4, 6/4 ҳисобида мағлуб этганди.
Кеча ғалаба қозонган куни Мирра 17 ёшу 37 кунлик эди. Бундан аввалги рекорд афсонавий Мартина Хингисга тегишли эди. Швейцариялик теннисчи 1997 йилги US Open турнирининг 1/2 финалида ўйнаганди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар