UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0

26 мар 14:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

18 май кунги UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди

Хабарингиз бор, 18 май куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар ушбу оқшомнинг марказий жангини эълон қилишди. Ярим енгил вазн тоифасида жангда бразилиялик Эдсон Барбоза британиялик Лерон Мерфига қарши октагонга чиқади. Бу UFC Fight Night турнирининг асосий жанги бўлади.

Маълумот учун, 38 ёшли Эдсон Барбоза кетма-кет иккита жангда ғалаба қозонди. У Билли Куарантиллони нокаутга учратган бўлса, Содик Юсуффни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди. Унгача бразилиялик Гига Чикадзега техник нокаут, Брайс Митчеллга эса очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди.

32 ёшли Лерон Мерфи эса 5 та ғалабали серия билан келмоқда. Сўнгги жангида Жошуа Кулибаони очколар ҳисобига кўра енгди. Айни пайтда Эдсон Барбоза UFC ярим енгил вазнлилар рейтингида 11, Лерон Мерфи эса 14-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг