01 сен 16:00
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 13та медалга эга чиқишди!
Спортчиларимизнинг иштирокига оид маълумотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
15:49. Дзюдо. Жамоавий баҳсларда қатнашган спортчиларимиз бронза медали учун Жанубий Корея терма жамоасига қарши жанглар олиб боришди ва мусобақани якунлашди.
15:11. Самбочимиз Камолиддин Холмаматов финалда тожикистонлик Умид Ҳасанбековга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди! Бу биз учун ушбу Осиё ўйинларидаги 21-ОЛТИН медаль эди!
14:57. Самбочимиз Нилуфар Давлетова финалда қозоғистонлик рақибга қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди. КУМУШ медаль!
14:48. Бироздан сўнг самбочиларимиз олтин медаль учун жанг қиладилар.
14:32. Исроил Мадримов финалда қозоғистонлик Абилхан Аманқулга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди. Байроқдорлар ўртасидаги жангда Исроил ғолиб! 20-ОЛТИН!
14:07. Бокс. Бобоусмон Батуров финалда Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Алимбек Шимбергеновга қарши жанг қилди ва ишончли ғалабага эришди! Бу Ўзбекистон учун 19-ОЛТИН медаль бўлди!
13:40. Иқболжон Холдоров финалда мўғулистонлик спортчини мағлуб этди ва ОЛТИН МЕДАЛЬ қўлга киритди!
13:27 - Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон) жанги бошланди.
12:52 - Шунқор Абдурасулов финалда мўғулистонлик Тсендбаатар Ерденебатга ютқазиб қўйди ва КУМУШ МЕДАЛИ соҳиби бўлди.
12:30 - Миразиз Мирзаҳалилов финалда шимолий кореялик Хё Нам Жони мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛИ соҳиби бўлди. Рақибнинг учинчи раундда қоши ёрилиб кетгани учун шифокорлар унга баҳсни давом эттириш учун имкон беришмади.
12:15. Жасурбек Латипов финалда филиппинлик Роген Ладонни мағлуб этиб ОЛТИН МЕДАЛИ соҳиби бўлди. Ладоннинг икинчи раундда қоши ёрилиб кетгани учун шифокорлар унга баҳсни давом эттириш учун имкон беришмади.
12:13. Ҳасанбой Дўсматов финалда ҳиндистонлик Амитга ютқазиб қўйди ва КУМУШ медали соҳиби бўлди.
11:25. Самбо. Гулмира Исматова бронза медали учун иккинчи ўтиш босқичида япониялик спортчига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
11:10. Тошкент вақти билан соат 12:00да бокс финаллари бошланади. Эслатиб ўтамиз, 7 нафар боксчимиз финалда.
12:00 - Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон)
12:15 - Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
12:30 - Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
12:45 - Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
13:00 - Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
13:15 - Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
13:30 - Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
11:08. Самбочиларимиз финални Тошкент вақти билан соат 14:20да бошлашади
11:05. Самбо. Нилуфар Давлетова қозоғистонлик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ФИНАЛга чиқди.
11:01. Самбо. Камолиддин Холмаматов тожикистонлик спортчини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб ФИНАЛга чиқди.
10:57. Самбо. Неъмат Ёқубов бронза медали учун ўтиш босқичида туркманистонлик спортчига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
10:25. Самбо. Гулмира Исматова бронза медали учун биринчи ўтиш босқичида индонезиялик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
10:11. Самбо. Камолиддин Холмаматов эронлик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
10:10. Самбо. Неъмат Ёқубов чорак финалда қозоғистонлик спортчига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
10:08. Самбо. Гулмира Исматова чорак финалда мўғулистонлик спортчига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
9:45. Самбо. Нилуфар Давлетова индонезиялик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
9:40. Эшкак эшиш. Казанцева, Борзова, Шубина, Кочнева тўртлиги 500м масофага ўтказилган баҳсларда маррага учинчи бўлиб етиб боришди ва БРОНЗА медалига сазовор бўлишди!
9:24. Самбо. Камолиддин Холмаматов япониялик спортчини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
9:13. Триатлончи Александр Куришов финалда 13-ўринни эгаллади. Жавоҳир Юнусов эса финишга етиб кела олмади.
9:11. Самбо. Неъмат Ёқубов мўғулистонлик спортчини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
9:05. Дзюдо. Жамоавий баҳсларнинг ярим финалида Ўзбекистон афсуски Қозоғистога мағлуб бўлди.
8:49. Самбо. Ҳамюртимиз Гулмира Исматова суриялик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
8:45. Самбо. Ҳамюртимиз Нилуфар Давлетова таиландлик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
8:10. Самбо. Ҳамюртимиз Неъмат Ёқубов биринчи босқичда таиландлик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб нимчорак финалга чиқди.
8:09. Самбо. Ҳамюртимиз Нилуфар Давлетова биринчи босқичда ливанлик спортчини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб нимчорак финалга чиқди.
8:08. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Шубина - Борзова тандеми 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда КУМУШ медалга эга чиқди!
7:48. Дзюдо. Жамоавий баҳсларнинг чорак финалида Ўзбекистон Индонезияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга чиқди. Ярим финалда дзюдочиларимиз Қозоғистонга қарши баҳс олиб боришади.
7:05. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага жуфтликлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиев тандеми КУМУШ медалига эга чиқшди!
6:52. Кун ажойиб бошланди. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова маррага учинчи бўлиб етиб борди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди.
06:12. Ассалому алайкум. Бугунги матнли трансляциямизни бошлаймиз.
Унда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Дзюдо:
7:35 - Эркаклар, жамоавий (саралаш ва финал)
Аёллар, жамоавий (саралаш ва финал)
Самбо:
-90кг: Камолиддин Холмаматов
8:00 - -90кг: Неъмат Ёқубов
-68кг: Гулмира Исматова
8:00 - -68кг: Нилуфар Давлетова
Бокс:
12:00да бошлаб
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон)
-52кг: Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
Ольга Умаралиева (яккалик, К1, 200м, финал)
Дилноза Раҳматова (яккалик, С1, 200м, финал)
Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев (жуфтлик, С2, 200м, финал)
8:00 - Екатерина Шубина, Юлия Борзова (жуфтлик, К2, 500м, финал)
9:30 - Наталья Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Ксения Кочнева (тўртлик, К4, 500м, финал)
Триатлон:
Александр Куришов, Жавоҳир Юнусов (яккалик, стандарт, финал)
Фикрлар
Александр Куришов. Индивидуал стандарт. Финал. 05:30
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев. Иккиталик. С2 × 200 м. Финал. 07:00
Ольга Умаралиева. Яккалик К1 × 200 м. Финал. 06:30
Дилноза Раҳматова. Яккалик С1 × 200 м. Финал. 06:40
Е. Шубина/Ю.Борзова. Иккиталик К2 500 м. Финал. 08:00
Н.Казанцева, Ю.Борзова, Е.Шубина, К.Кочнева. Тўртталик К4 500 м. Финал. 09:30
Дзюдо
Аёллар жамоаси. Саралашдан финалгача. 07:00-10:00. 14:00-16:00
Эркаклар жамоаси. Саралашдан финалгача. 07:00-10:00. 14:00-16:00
Самбо
Камолиддин Холматов. -90 кг. Саралашдан финалгача. 08:00-10:00. 14:00
Неъмат Ёқубов. -90 кг. Саралашдан финалгача. 08:00-10:00. 14:00
Гулмира Исматова. -68 кг. Саралашдан финалгача. 08:00-10:00. 14:00
Нилуфар Давлетова. -68 кг. Саралашдан финалгача. 08:00-10:00. 14:00
Бокс. Финал
Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон). 12:00
Жасурбек Латипов - Ладон Роген (Филиппин). 12:15
Миразиз Мирзахалилов - Жо Ҳё Нам (КХДР). 12:30
Шунқор Абдурасулов - Эрденебет Цендбатар (Мўғулистон). 12:45
Иқболжон Холдоров - Батарсук Чинзорик (Мўғулистон). 13:00
Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон). 13:15
Исроил Мадримов - Аманкул Абилхан (Қозоғистон). 13:30.