UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Ўзбекистонлик ММАчи қиз Octagon лигасида дебют қилади + ФОТО 0 11:52Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум 0 11:31Исроил Мадримов: "Кроуфорд - севимли боксчим!" 0 11:10Икки кундан кейин 17 ёшга тўладиган Мирра Андреевада иродали ғалаба 0 10:49Мадримов - Кроуфорд жанги олдидан ташкил этилган матбуот анжумани ҳамда face to face маросимидан ёрқин ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:28"Барселона" "Манчестер Сити" етакчиларидан бирини 50 млн еврога сотиб олиши мумкин 0 10:07Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жанги қайси вазнда бўлиши маълум. Ҳамюртимиз co main event'да жанг қилади! 0 09:46Madrid Open. Наоми Осака Мадридда муваффақиятли старт олди 0 09:25Цзю Австралияда камарини ҳимоя қилди 0 09:04Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди! 0 08:43Саиджамшид Жафаров барибир Қозоғистонда жанг қиладиган бўлди. Унинг янги рақиби тасдиқланди 0 08:22Расман. Тим Цзю ҳам Исроил Мадримов билан бир оқшомда жанг қилиши тасдиқланди 0 08:01Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди. Рақиб топ-15 вакили! 0 07:26"Эвертон"га ютқазган "Ливерпуль" чемпионлик имкониятини янада ёмонлаштириб олди 0 22:51Исроил Мадримов илк бор Теренс Кроуфорд билан юзма-юз келди (ФОТО) 1

25 июн 08:27
Янгиликлар

Енгил атлетика

193 спортчи «World Athletics»дан молиявий ёрдам олади

Халқаро енгил атлетика федерацияларининг ассоциацияси («World Athletics») ташкилот жамғармасига аъзо бўлган 58 миллий федерациянинг 193 спортчисига 3000 АҚШ долларидан бир марталик грантлар таклиф этишини эълон қилди.

Жамғармаси орқали бериладиган ушбу грантлар коронавирус пандемияси сабабли молиявий қийинчиликка тушиб қолган профессионал спортчиларни қўллаб-қуваатлаш мақсадида тақдим этилган.

Даставвал грантларнинг умумий миқдори 500 минг АҚШ долларини ташкил этган эди. Жамғарма ташкил этилганлиги тўғрисида эълон қилинганидан кейин қўшимча бадаллар келиб тушиши ҳисобига грантларнинг умумий миқдори 600 минг АҚШ долларига етди.

Халқаро енгил атлетика жамғармаси белгилаб қўйилган охирги муддатгача (31 май) 261 профессионал спортчидан грантлар учун буюртмалар олди. “World Athletics” президенти Себастьян Коэ бошчилигидаги эксперт ишчи гуруҳи назорати ортида буюртма берган профессионал спортчиларнинг грант олиш шартларига мувофиқлиги баҳоланди.

Грант олиш учун белгиланган шартларга кўра, профессионал спортчилар даромадлари 2020 йилда 2019 йилдагига нисбатан жиддий тарзда камайганлигини исботлашлари ҳамда бирор марта допинг қоидаларини бузмаган бўлишлари керак эди.

Ҳақиқатан ҳам молиявий қийинчиликка дуч келган спортчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грантлар жаҳон рейтингида биринчи олтиликдан ўрин олган ҳамда 2019 йилда “Gold Label Road race” турнирининг ҳар қандай мусобақасида биринчи олти ўринни қўлга киритган, шунингдек, 2019 йилда “Бриллиант лига”да 6000 доллардан кўп мукофот пули олганларга берилмаслиги ҳам белгилаб қўйилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг