09 янв 13:41
Янгиликлар
Париж-2024
200 украиналик спортчи россияликларни Олимпиада-2024`га қўймасликни талаб қилинган мактубга ўз имзосини қўйди
Деярли 200 нафарга яқин украиналик спортчилар ва мураббийлар россияликларни Париж-2024 Олимпиадасига қўймасликни талаб қилиб мактуб ёзишди ва унга ўз имзоларини қўйишди.
Мурожаатнома Франция президенти Эммануэл Макрон, Париж шаҳри мэри Анн Идальго, Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастере ҳамда Олимпиада ташкилий гуруҳи номига йўлланган.
Ушбу мактубга имзо чекканлар орасида енгил атлетикачилар Ярослава Магучих, Марина Бех-Романчук, теннисчилар Леся Цуренко, Людмила Киченок ва бошқа таниқли спортчилар бор.
Кеча Халқаро Олимпия қўмитаси Россия ва Беларусь спортчилари Париж-2024 Олимпиадасида нейтрал мақомда қатнашиши мумкинлигини эълон қилганди. Таэвкондо бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпиони Владислав Ларин, эркин курашчилар Заурбек Сидаков ва Заур Угуев сингари россиялик спортчилр Олимпиада лицензиясини қўлга киритиб улгуришган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар