UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Нодирбек Якуббоев — Freestyle Friday ғолиби! 0 12:37Хамзат Чимаев Ронда Роузи танқидига "ответ" қилди 0 12:16Berlin Millennium Team Cadet European Cup 2026 турнири старт олди 0 11:55Нигерия терма жамоаси собиқ футболчиси майдонда вафот этди 0 11:34Эдди Хирн: "Жошуа Фьюри билан жанг учун шартнома имзолади" 0 11:13UFC Fight Night 274 жангчилари тарози ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди 0 10:52Oeiras Ladies Open. Кудерметова бош совринга яқинлашмоқда 0 10:31Sofascore. Кечаги учрашувда дубль қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:10Царукян нима учун Топурия билан жанги амалга ошмаслигини тушунтирди 0 09:49Пахтакор туманида замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:28World Boxing Кубоги. Зокиров ва Ҳамидова кейинги босқичда 0 09:07Арбелоа кечаги ўйиндан кейин ҳакамларни танқид қилди 0 08:46Esports World Cup. Абдусатторов икки муҳим ғалаба, уни Магнус кутмоқда! 0 08:25Арман Царукян: "RAF’даги маошим UFC гонорарларига яқинлашди" 0 08:04Собиқ чемпион Чимаев — Анкалаев жанги ғоясини илгари сурди 0

18 ноя 18:41
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

2021 йилги ўсмирлар ўйинлари Олимпия таълими дастурини ўз ичига олади

Келгуси йил Хитойнинг Шаньтоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё олимпия кенгашининг (ООК) ёш спортчилар ўртасида ўтказиладиган 3-Осиё ўйинлари (ЎОЎ) қитъанинг энг яхши мусобақаси бўлиши кутилмоқда.

Тадбир Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тақдим этиладиган олимпия таълими дастурларини, шунингдек, ООКнинг 45та миллий олимпия қўмиталарининг санъат ва маданият кўргазмаларини қамраб олиши режалаштирилган.

Душанба куни ООКнинг Мувофиқлаштирувчи комиссияси ва Шаньтоу-2021 ўсмирлар Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси ўртасидаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.

«Менимча, бу ХОҚ томонидан Осиё ўсмирлар ўйинларига таълим йўналишларини киритиш бўйича энг яхши ташаббусдир», деди ООКнинг умрбод вице-президенти Ража Рандхир Сингх.

«ХОҚ ва ООК ушбу дастур устида биргаликда иш олиб бориши ва Осиёдаги ёшларга таълим бериш, улар қандай қилиб спорт орқали тинчлик ва фаровонликка ҳисса қўшишлари мумкинлигини намойиш этишлари жуда муҳимдир», дея қўшимча қилди Ража Рандхир.

ХОҚнинг сингапурлик вице-президенти, шунингдек, ООК Маслаҳат қўмитасининг раиси ҳисобланадиган Сер Мианг ХОҚнинг ўсмирлар Олимпия ўйинлари таълим воситалари билан ООК ўртасида узвийликни таъминлайди. ХОҚ бешта қитъа ассоциацияларини Дакар шаҳрида ўтадиган навбатдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг 2022 йилдан 2026 йилга қолдирилиши муносабати билан таклиф этилаётган дастурларини қабул қилишга чақирмоқда.

«Ишончим комилки, келгуси йил ушбу дастур Шаньтоу ўсмирлар ўйинларида ҳақиқатан ҳам долзарб ва фойдали бўлади», деди у.

ХОҚнинг ёшлар таълими дастурининг бешта асосий йўналиши: Олимпия қадриятлари, жароҳатларнинг олдини олиш, спортдаги таъқиб ва суиистеъмол қилиш, фаолиятни ривожлантиришни бошқариш ва мусобақада жараёнида манипуляция қилиш муаммоларини ўзи ичига олади

Учинчи Осиё ўсмирлар ўйинлари 2021 йил 20-28 ноябрь кунлари Хитой жанубидаги Гуандун вилоятининг порт шаҳри – Шаньтоу шаҳрида бўлиб ўтади. Ўсмирлар Олимпия ўйинлари 2022 йилда ўтказилмагани боис спортчиларнинг ёш чегараси 18 ёшгача – одатдагидан бир ёш катта қилиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: ЎОЎнинг спорт дастури, унга мувофиқ спортнинг 18 тури бўйича мусобақалар, шунингдек, 158 та тегишли тадбирларни ўтказиш режалаштирилган; объектларни қуриш; маркетинг; машъала эстафетаси, шунингдек, тиббиёт ва антидопинг.

Ташкилотчилар сўзларига кўра, мусобақани ўтказиш учун 25 та объект жалб қилинади ва қурилиш ишларининг умумий ҳажми 65 фоизни ташкил қилади. Шаньтоу университети спорт маркази ЎОЎнинг, шу жумладан, очилиш ва ёпилиш маросимлари, футбол ва гимнастика мусобақаларининг асосий марказига айланади.

Талабалар шаҳарчасининг бир қисми олимпиячилар қишлоғидан иборат бўлиб, уларнинг умумий сиғими 4000 спортчи ва ООКнинг 45 та миллий олимпия қўмитаси вакилларига мўлжалланган.

Машъалани ёқиш маросими 21 июнь куни Нань`Ао оролининг сайёҳлик зонасида бўлиб ўтади ва 28 июнь куни Шаньтоу денгиз сайри тарихига бағишланган эстафета пойгаси доирасида машъала круизи ташкил этилади.

Учрашув натижаларини сарҳисоб қилган ООК Бош директори Ҳусайн Aл-Мусаллам қуйидагиларни таъкидлади: «Биз COVID-19 таъсирини ҳисобга олган ҳолда спорт ва маданий дастурлар, шунингдек, ўйин протоколини ўз ичига олган барча муҳим масалаларни муҳокама қилдик».

«Биз миллий олимпия қўмиталари ва спортчиларни ўз мамлакатларидан чиқишидан олдин, Хитойга келиши ва Шаньтоу шаҳридан кетишидан аввал уларга оид умумий кўрсатмаларни якунлашимиз керак.»

ООКнинг биринчи Осиё ўсмирлар ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган. Иккала тадбир ҳам 2010 йилда Сингапурда ва тўрт йил ўтиб Нанкинда ўтган ХОҚ ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун тайёргарлик машқлари бўлиб хизмат қилди.

Учинчи ЎОЎ 2021 йилга қолдирилгандан сўнг, тўртинчи ўйинлар 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг