UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:35Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0 14:54Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик" 0

25 янв 18:18
Янгиликлар

Футбол

2022/23 йилги мавсумда энг кўп фойда кўрган клублар рўйхати маълум қилинди

Теглар :  Реал
"Реал" клуби 2022/23 йилги мавсумда энг кўп фойда кўрган клублар рейтингида етакчи бўлди.

"Deloitte" нашри футбол клубларининг 2022/23 йилги мавсумдаги фойдаларини тахлил қилиб чиқди. Унга кўра, рейтингдаги 20 клуб умумий ҳисобда 10,5 млрд евро фойда қилган, бу 2021/22 йилги мавсумдаги натижадан 14 фоизга (9,2 млрд евро) кўпроқ. 

Рўйхатда "Реал" етакчи бўлди, клуб 2017/18 йилги мавсумдан бери илк марта пешқадамлик қилди. "Реал" ўтган мавсумни рекорд даражадаги 831 млн евро фойда билан якунлаган.

Кучли йигирматаликда АПЛнинг 8 клуби бор. Ўтган сафарги рейтингда уларнинг сони 11та эди.

1. "Реал" (831,4 млн евро); 

2. "Манчестер Сити" (825,9 млн евро);

3. ПСЖ (801,8 млн евро);

4. "Барселона" (800,1 млн евро);

5. "Манчестер Юнайтед" (745,8 млн евро);

6. "Бавария" (744 млн евро);

7. "Ливерпуль" (682,9 млн евро);

8. "Тоттенхэм" (631,5 млн евро);

9. "Челси" (589,4 млн евро);

10. "Арсенал" (532,6 млн евро);

11. "Ювентус" (432,4 млн евро);

12. "Боруссия" Дортмунд (420 млн евро);

13. "Милан" (385,3 млн евро);

14. "Интер" (378,9 млн евро);

15. "Атлетико" (364,1 млн евро);

16. "Айнтрахт" Франкфурт (293,5 млн евро);

17. "Ньюкасл" (287,8 млн евро);

18. "Вест Хэм" (275,1 млн евро);

19. "Наполи" (267,7 млн евро);

20. "Марсель" (258,4 млн евро).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг