UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0 08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0

04 авг 11:22
Янгиликлар

Болалар спорти

2024 йилги VIII «Осиё болалари» ўйинлари қаерда бўлиши эълон қилинди

Теглар :  Осиё болалари
Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.

Унда 2024 йили ўтадиган навбатдаги Осиё болалари» ўйинларининг янги маркази эълон қилинди.

Суҳбат давомида йиғилиш иштирокчиларига «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларининг тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда келтирилишича, қишки ўйинлар 2023 йил 23 февралда бошланиши режалаштирилган. Мусобақалар Россия Федерацияси Кузбасс ҳудудининг 4 шаҳрида бўлиб ўтади.

«Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинлари дирекциясининг раҳбари Алексей Пузйниннинг сўзларига кўра, Кузбасс «Осиё болалари» ўйинлари қатнашчилари учун «янги ойна» бўлади. Минтақа Осиё халқлари маданиятининг барча улуғворлигини ўзида намойиш қилган «очилмаган минтақадир».

Учрашув якунида VIII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари 2024 йил ёзида Якутияда бўлиб ўтиши эълон қилинди ва унинг янгиланган лойиҳаси намойиш қилинди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг