11 янв 10:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ҳасанбой Дўсматов проф боксга ўтмоқда, у Тошкентда камар учун жанг қилади
Келаси ой пойтахтимизда ҳали Ўзбекистон профессионал бокси тарихида кузатилмаган проф бокс оқшоми ўтказилади.
Аниқроғи, 16 февраль куни бўлиб ўтадиган бокс кечасига "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик килади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, ушбу бокс оқшомида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда дебют қилади.
Ҳасанбой илк жангидаёк чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Ҳозирча жангнинг айнан қайси йўналиш камари учун ўтказилиши маълум эмас.
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг ахборот ҳамкори бўлган сайтимиз орқали тез орада ушбу бокс кечасининг жуфтликлари билан танишиб олиш имкониятига эга бўласиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар