UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0

13 сен 16:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция

UFC`нинг ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Хамзат Чимаев яқин режалари билан ўртоқлашди.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган чечен жорий йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда. Бироқ, агар ташкилот матчмейкерлари унга рақиб топа олишмаса, у жароҳатларини даволатиш учун танаффус олади.

"Вазият бироз ғалати. Менга қўнғироқ қилишмаяпти, ҳеч нарса дейишмаяпти. Мен уларга Абу-Дабида жанг қилмоқчи эканлигимни айтдим – камар учун сўрамадим, чунки Стрикленд у ерга келмаслигини билардим. Мен шунчаки у тикланишини бир ёки икки йил кутишни истамаслигимни айтдим. Мен буни айтишим билан, улар дарров Имавовга камар учун жанг беришди. Шундай дейишмоқда, лекин бу расмийми ёки йўқ, аниқ билмайман. Агар шундай бўлса, шунчаки менга кимдир билан жанг қилишга имкон беринглар, пул ишлаб олай ва камарни тезроқ қайтариб олай.

Мен жанг олишга ҳаракат қиляпман. Октябрда ҳаракат қилдим, декабрда ҳам ҳаракат қиляпман. Агар декабрда ҳеч нарса бўлмаса, танаффус оламан. Жароҳатларим кўп – уларни даволаш керак. Акс ҳолда, операцияларни ортга суриб, ҳар бир жангимга қандайдир муаммолар билан чиқяпман. Ўз муаммоларим, жароҳатларим ҳақида гапиришни унчалик ёқтирмайман, лекин одамлар тез-тез касал бўлишимни билишади. Қалқонсимон безимнинг ярми йўқ, етти марта наркоз олганман, олтита операцияни бошдан кечирганман. Жароҳатлар кўп. Аллоҳ таоло менга шундай тақдир ёзган бўлса керак", – деди россиялик жангчи Адам Зубараевга берган интервьюсида.

Бир ҳафта олдин Хамзат Чимаев Москвада бўлиб ўтган RAF профессионал кураш лигаси турнирида навбатдаги муддатидан аввалги ғалабасини қўлга киритди. У тадбирнинг асосий жангида UFC`нинг ярим ўрта вазндаги собиқ чемпиони Тайрон Вудлини бир ярим дақиқа ичида мағлуб этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг