UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16ОЧЛда қатнашадиган "Андижон" икки легионерни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0 18:55Рамазон Темиров октагонга чиқадиган UFC турнирининг марказий жанги маълум бўлди 0 18:32"Tashkent Select" узоқ танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди 0 18:10Промоутер Фьюрининг фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳақида гапирди 0 17:48Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди" 0 17:24Дана Уайт ваъда қилган 2025 йилдаги ақлдан оздирадиган мегажанг қайси спортчилар ўртасида кечиши маълум бўлди 0 17:01Владимир Путин МДҲ давлатларини БРИКС ўйинларида қатнашишга чорлади 0 16:39Юлдузли кард йиғилмоқда. Суҳроббек Атажанов ҳам Тошкентда жанг қилади (ПОСТЕР) 0 16:16"Пахтакор"нинг Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотлари давомидаги рақиблари маълум 0 15:54Собиқ жаҳон чемпиони: "Баҳодир Жалолов Усикни ҳам мағлуб эта олади, фақат..." 0 15:32"UFC Макгрегорнинг кетишига йўл қўймайди" - Эдди Альварес 0 15:10WBC рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:48Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди 0 14:24Отабек Холматов собиқ Жаҳон чемпиони билан реванш жангини ўтказмоқчи 0 14:01"100 минг доллардан арзонга уйимдан чиқмайман" - Жон Жонс 0

31 май 16:37
Янгиликлар

Гимнастика, Қизиқарли!

Ўзбекистонда туғилган, Путиннинг хотини эканлиги айтилаётган Алина Кабаева ҳақида 8 та қизиқарли факт

Россия оммавий ахборот воситалари орқали бир неча кун олдин машҳур гимнастикачи Алина Кабаева эгизак фарзанд туққани ва уларнинг отаси Владимир Путин эканлиги хабар берилди.

Лекин бу аниқ маълумот эмас. 

Бугун биз сизга Кабаева ҳаётида шунга ўхшаган яна саккизта қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

№1. Нооддий оила 


Алина Маратовна Кабаева 1983 йилнинг 12 майида Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси таниқли футболчи Марат Кабаев бўлиб, фаолиятининг катта қисмини «Пахтакор» клубида ўтказган. Онаси Любовь Кабаева ҳам профессионал спортчи бўлиб, ўз вақтида баскетбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган. Кичик синглиси Лейсан Кабаева қиличбозлик билан шуғулланган, бироқ кейинчалик ҳаёт йўлини юридик соҳада давом эттиришга қарор қилган. 


№2. Совға сифатида бадиий гимнастика тўгараги

Алинанинг ота-онаси қизлари ёшлигидан спорт билан шуғулланишини хоҳлашган, дастлаб ёш қизалоқни фигурали учиш спорт турига олиб бормоқчи бўлишади. Лекин, серқуёш Тошкентда бундай имконият йўқлиги учун, Алинани бадиий гимнастикага олиб боришга қарор қилишади. Алинанинг бадиий гимнастикага бориши ҳам қизиқарли бўлган. Сабаби, улар яшайдиган туманда бадиий гимнастика спорт клуби йўқ эди. Шу сабабли, Алинанинг шаҳар спорт қўмитасида ишлайдиган бобоси гимнастика спорт клуби очади ва қизалоқ спортнинг ушбу тури билан шуғулланишни бошлайди.


№3. Спорт фаолияти ва допинг можароси


Алина ўн бир ёшга тўлганда онаси билан бирга Москва шаҳрига кўчиб келади ва бу ерда Россияда хизмат кўрсатган мураббий Ирина Винер қўл остида шуғулланишни бошлайди. Иринахоним Алина билан жуда қаттиқ ишлади уни диета қилишга мажбур қилди. Ўша пайтлари Кабаеванинг асосий озуқаси фақатгина сув орқали бўларди. Қатъий интизом ва тинимсиз машғулотлар тез орада ўз самарасини берди. 1998 йилда Кабаева Европа чемпионлигини қўлга киритди. Шундан сўнг яна тўрт бор Европанининг мутлоқ чемпионига айланди. 2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларига у фаворит сифатида боради, лекин ҳалқа билан машқдаги биргина хатосини уни учинчи ўрин билан кифояланишга мажбур қилган.

Кабаева 2001 йилда допинг можаросига аралашиб қолади ва унинг қонидан тақиқланган фуросемид моддаси топилади. Шундан сўнг, унинг барча совринлари олиб қўйилиб икки йилга спортдан четлатилган. Орадан вақт ўтиб, у спортчилик фаолиятини якунлашини маълум қилган. 


№4. Динни ўзгартириши


2004 йилги Афина Олимпиадасидан олдин Кабаева динини ўзгартишига қарор қилади. У шу йили ислом динидан чиқиб, христиан динига эътиқод қилишни бошлаган. 


№5. Оилали одам билан ишқий муносабат


Алина Кабаева милиция капитани Давид Муссалини билан ишқий муносабатда бўлгани ҳақида хабар тарқалади. Жуфтлик бир неча йил давомида учрашиб юришди ва турмуш қуришга ҳам тайёргарлик кўра бошлашади. Лекин, охириги кунларда тўй маросими бекор қилинади. Тўйнинг бекор қилинишга сабаб - бир неча кун қолганида Давиднинг оиласи бор эканлиги маълум бўлиб қолади. Шундай муносабатдан сўнг ҳам Алина ва Давид ҳозиргача дўст бўлиб қолишган.


№6. Путининг яширин хотини. Лекин расман тасдиқланмаган

Бу ишқий саргузашт ҳақидаги дастлаки маълумотлар 2008 йилда пайдо бўла бошланган. Бу ҳақида хорижий ОАВ хабар тарқатиб юборади. Лекин, Кабаеванинг матбуот котиби бу хабарни ёлғон эканлигини маълум қилади. Президентнинг ўзи эса хабарда ҳеч қандай ҳақиқат йўқлигини таъкидлаган. Лекин, 2009 йилда яна бир шок хабар тарқалади: бу сафар Алина Путинга тахт вориси туғиб берганини ва унинг исмини Дмитрий Медведев шарафига Дмитрий деб аташгани хабар қилинган. 

Фарзанд туғилиши ҳақида биринчи бўлиб Швейцария газетаси ёзади. У ерда туғруқ жараёни Женевадаги ҳусусий клиникада бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, маълумотларга қараганда Кабаевани кўриш учун "бахтиёр ота"нинг шахсан ўзи келгани маълум қилинган. Ўша пайтда Путиннинг шамоллаб қолгани ҳақида хабар берилганди. 

2013 йилда Путин расмий хотини Людмила Путин билан ажрашади. Шундан сўнг Алина ва Путин ишқий муносабати яна ҳам кенг қулоч ёяди. Шу йили Алина Путиндан яна бир фарзанд (қизалоқ) туққани ҳақида "The New York Times Post" хабар тарқатади. Путин ва Алина муносабати ҳақида 2014 йилнинг 13 февралида  яна бир шубҳа пайдо бўлади. Ўшанда Путин никоҳ узуги билан кўриниш берганди. 

Сочи Олимпиадасининг очилиш маросимида эса ҳудди шундай узук билан Алина Кабаева машъалани кўтариб чиқади. 


№ 7. Кабаеванинг фарзандлари кимнинг фамилиясида?

Аниқланмаган хабарларга қараганда, Алинанинг фарзандлари унинг кичик синглиси Лейсаннинг фарзандлари деб маълумот берилган. 


№8. Бой меросхўр

«Дождь» канали 2016 йилда Владимир Путиннинг дўстлари Геннадий Тимченко ва Петр Колбин Москва ва Санкт-Петербург марказида жойлашган учта уйни Алинанинг бувисга сотишгани ҳақида хабар тарқатади. Шунингдек, бизнесмен Акрадий Роттенбер 2009 йилда Алинанинг синглиси Лейсанга Москва вилоятидаги қиммат уйни совға қилади. 2013 йилда эса Роттенберг Кабаеванинг бувисига яна бир қимматбаҳо уй совға қилади. 

Алинанинг ўзи эса Россия Федерацияси давлат думасида ишлаган ва бу вақт ичида 750 000 АҚШ доллари ишлаб топади. Унда элит квартирадан ташқари, учта қиммат автомобиль ҳам бор.


Kaktakto.com сайти асосида тайёрланди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг