10 сен 13:03
Янгиликлар
Футбол
"Реал" яна бир шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи
"Қироллик клуби" шов-шувли трансферга қўл урмоқчи.
Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри хабар беришича, "Реал" вакиллари "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк агенти билан учрашганлар. Мадрид клуби 28 ёшли голландияликка шартнома таклиф қилган.
"Қаймоқранглилар" футболчи билан йилига 12.5 миллион евролик (бонуслардан ташқари) маош билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ливерпуль" асосий ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокара олиб бораётгани маълум қилинганди. "Қизиллар" футболчига ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг тўлашга розилар.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар