UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0 11:21Жошуа спортни тарк этишидан олдин жанг қилишни истаётган боксчиларини санаб берди. Рўйхатда Жалолов борми? 0 10:44Фабио Каннаваро: "Навбатдаги синовга тайёрмиз" 0

04 окт 23:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Қозоғистон ОАВсига интервью берди: Головкин билан ҳамкорлик, ўзбек - қозоқ қарама қаршилиги ва бошқа мавзулар ҳақида

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов проф боксдаги навбатдаги жанги олдидан vesti.kz мухбирига интервью берди.

- Исроил, рақиб ҳақида нима дея оласиз? Навбатдаги нокаутга тайёрмисиз?

- Алехандро Баррера яхши рақиб, тажрибали. Проф рингда 30 дан ортиқ жанг ўтказган. Унинг жангларини кўрдим, пастдан яхши зарба бера олади. Жанг яхши бўлади. Мен яхши томонлама ўзимни кўрсатиб, яхши нокаут эвазига ғалаба қозонмоқчиман. 


- Головкин билан бир оқшомда иккинчи маротаба жанг қиласиз. Ҳамкорлигингиз қандай бошланди?

- Яшириб ўтирмайман, бунгача хеч қачон Геннадий Головкин билан учрашаман деб ўйламагандим. Рингда Tecate ёзуви бўладиган шоуда иштирок этишни қачонлардир орзу қилардим. Мана орзулар ушалмоқда ва мен Головкиннинг андеркартида жанг қиляпман. Бу мен учун шараф. Промоутерим Андрей Рябинский мен учун яхши имкониятларни тақдим этмоқда. Мен проф рингда учта жанг ўтказдим, шундай бўлсада менга қизиқа бошлашмоқда. 

- Сиз яқинда ижтимоий тармоқда Геннадий севимли боксчингиз эканлиги ҳақида гапирдингиз. У иштирокида томоша қилган жангингизни эслай оласизми?

- Мен анчадан буён Головкинни кузатаман. Чунки, унинг ўзгача жанг услуби бор. Унинг зарбаси жуда яхши, у нокаутчи. Ўзи ҳам яхши инсон. Уни ҳаётда учратганимда шокка тушгандим десам ҳам бўлади. Мен ҳам Геннадий Головкин каби бўлишни истайман. У ҳаётда ҳам, спортда ҳам яхши инсон. Баъзида машғулотларда унинг зарбаларини такрорлашга уринаман. 

Биз ташқи томонлама бир-биримизга ўхшашимизни айтишади. 


- Келажакда вазнингизни ўзгартиришни режалаштирмаяпсизми?

- Аввало шу вазнда чемпион бўлишим керак. Аммо келажакда вазнимни алмаштирган бўлардим.


- Профессионал боксга ўтганингиздан сўнг қозоғистонлик Турсунбай Қулахметга мағлуб бўлдингиз. Уни ЖЧда кузатдингизми?

- Мен у билан икки маротаба жанг қилганман. Биринчиси - Президент кубогида. Ўшанда ғалаба қозонгандим. Иккинчиси эса Осиё чемпионатида бўлганди, ютқазиб қўйгандим. Аммо, ўша пайт мен профессионал боксга ўтганимга ярим йил бўлганди. Ўша пайтда услубимни ўзгартиргандим ва ортга қайтиш бироз қийин бўлганди. Бошқа қўлқоплар, бошқа темп. Қулахмет яхши боксчи. Унга омад тилайман. У яқинда ЖЧ совриндори бўлганини биламан. Менга Қозоғистон терма жамоасидан шунингдек Абилхан Аманқул ёқади. У билан Осиё ўйинлари финалида жанг қилгандик. 

- Расмий мусобақаларда Қозоғистон ва Ўзбекистон қарама-қаршилиги бор. Ўзбекистонда ҳам Қозоғистоннинг қўлга киритган медалларини кузатиб ўтиришадими?

- Шундай. Бу узоқ вақтдан буён бор. Барча мусобақаларда ўзбеклар ва қозоқлар ким кўпроқ медаль олиши, ким умумжамоа ҳисобида юқори бўлишини кузатиб туришади. Жаҳон чемпионатида йигитларимиз муваффаиятли иштирок этишди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Бизнинг Баҳодир Жалолов чемпион бўлди ва мусобақанинг энг яхши боксчиси бўлди. У финалда айнан қозоғистонлик Камшибек Конкабаевдан устун келди. Улар анча вақтдан буён бир-бирига рақобатчи ҳисобланишади. 


- Қозоғистонда сизни проф рингдаги фаолиятингизни кузатиб боришларини биласизми?

- Биламан, Собиқ Иттифоқ мамлакатларида кузатишмоқда. Энди Геннадийга ўхшаб Америкада машҳурликка эришмоқчиман. Шунинг учун яхши бокс кўрсатишим лозим. Яна инглизчани ҳам ўрганиш керак. 

- Сизни "Ўзбекистонлик Монстр" деб аташларига қандай муносабатдасиз?

- Мени шунчаки яхши боксчи деб аташлари етарли бўларди. 


- "Ўзбекистонлик Монстр" яхши бола.

- Агар сен "Монстр" бўлсангда яхши инсонлигингча қолишинг лозим (кулади). Иккинчи жангимда венесуэлалик Фрэнк Рохасни иккинчи раундда нокаут қилиб, WBA InterContinental камарини қўлга киритганимдан сўнг ўз услубимда сальто амалга оширгандим. Аммо ўшанда рақибим ёмон ахволда эканлигини билмаганман. Агар билганимда бундай қилмаган бўлардим. Промоутерим барчаси жойида эканлиги ва унга касалхонадан жавоб беришганини айтмагунича ҳавотир олиб ўтирдим. Менда рақибимга атайлаб зарар етказиш мақсади бўлмайди. 

Vesti.kz сайтидан таржима қилинди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
05 окт 09:57:34
Shovkat
Omadini bersn chroyli ğalabala kutb qolamz
   
05 окт 07:44:29
Judo 1
Monstr haqida qozoqlarning koplab saytlarida e'tibor qaratib yozishmoqda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг