21 сен 14:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
32 ёшга тўлган Хабиб Нурмагомедов шу мавзуда фикр билдирди
Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов кеча, 32 ёшга тўлди.
Туғилган кунини Абу-Дабида нишонлаган Хабиб бу борада ўз фикрини билдирди.
"32 йил ҳам ўтиб кетди. Мен учун бу вақт жуда тез ўтиб кетгандек туюлди, деярли ҳеч нимани сезмадим", - дея ёзиб қолдирган Хабиб.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов навбатдаги жангини 24 октябрь куни Жастин Гэтжига қарши ўтказади. Жанг Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар