UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0

20 дек 12:55
Янгиликлар

Дзюдо

34 ёшли Азиз Камилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги президентига айланди

Теглар :  Дзюдо
Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.


Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар ташкилотга янги раис сайлаб олишдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда федерация раҳбарлигига Азиз Камилов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Азиз Камилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига сайланди. Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Конференция давомида сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйди. Ўз навбатида бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Дзюдо федерациясининг янги раиси эса ўзига билдирилган ишончни оқлаб, янгидан-янги муваффақиятларни қўлга киритишга тайёр эканлигини айтди. Ўз режалари билан таништириб ўтди. Ўз навбатида бунгача эришилган натижаларда, Республикамизда дзюдонинг бугунги кунда тутган мавқеида федерациянинг аввалги раҳбарияти ҳиссаси катта эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, Камилов Азиз Якубжанович 1984 йилнинг 19 июнида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилали. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг