UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Лайма Владсон Шарм Ал-Шейхда муваффақиятли старт олди 0 10:31Девин Хейни: "Бу боксдаги энг йирик жанг!" 0 10:10"Какадан кейин "Олтин тўп" йўқ!": Адриано Галлиани Италия футболидаги таназзул сабабларини айтди 0 09:49Умар Кремлёв Бивол — Бетербиев трилогиясини ташкил этишган тайёрлигини билдирди 0 09:28Фёдор Емельяненко 2027 йилда самбо бўйича мусобақада иштирок этмоқчи 0 09:07"Номзодлар турнири". Каруанани мағлуб этган Синдаров 4-турнинг энг яхши шахматчиси! 0 08:46Ламин Ямаль диний камситишларга қарши: "Мен мусулмонман, алҳамдулиллаҳ!" 0 08:25Бугун "Ҳумо Арена"да кардидан икки чемпионлик жанги ўрин олган Octagon 85 турнири бўлиб ўтади 0 08:04Жордан тарихдаги энг кўп маош олувчи спортчи! Роналду учинчи 0 07:43Бугун Осиё чемпионатида уч боксчимиз 1/4 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 07:22"Челси"дан тарихий антирекорд: Лондонликлар бир мавсумда 262 миллион фунт зарар кўришди 0 07:01Осиё чемпионатида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 21:08Баракалла! "Номзодлар турнири". Синдаров пешқадамлар баҳсида асосий рақиби Фабиано Каруанани мағлуб этди 0 18:09Топурия ижтимоий тармоқлардаги статусида Гэтжи устидан ғалабани олдиндан ўз ҳисобига ёзиб қўйди + ФОТО 0 17:47Қизиқ! Шерзод Темиров 24 соат ичида иккита ўйинда иштирок этди. Футболчининг ўзи вазиятга изоҳ берди 0

21 апр 08:47
Янгиликлар

Спорт курашлари

Нима учун эркин кураш ММАнинг асоси ҳисобланади?

Теглар :  Эркин курашММА
Жуда кўпчилик мутахассислар ва спортчилар ҳалигача аралаш қоидаларнинг асоси қайси спорт тури экани ҳақида баҳслашишади.

Фикрлар турфа хил. Ҳар ким ўз фикрида қатъий туриб олиб, ўзини ҳақ деб билади. Баҳс тўхтамайди. Масалан, микс-файт учун энг яхши база бу жиу-житсу (Бразилияники) ёки муайтай деб билишади. Лекин барибир деярли барча ММА юлдузлари фаолиятларининг илк қисмида эркин кураш билан шуғулланишган. 

Улар қаторига Кейн Веласкез, Даниель Кормье, Брок Леснар, Чак Лиделл, Дэн Хендерсон, Френки Эдгар, Жони Хендрикс, Ренди Кутюр, Рашад Эванс, Жон Фитч, Жош Кошчек ва бошқа юлдузларни қўшиш мумкин. Айни пайтда UFCнинг 10 та вазн чемпионидан 7 нафари ММАга айнан эркин курашдан келган. Шундан келиб чиқиб ҳам ММАнинг пойдевори, базаси эркин кураш дейиш тўғри бўлади.  

Хўш, курашчиларнинг устунлигида нимада? 

1. Жисмоний куч. Эркин курашда спортчилар кучайтирилган ва кучга йўналтирилган машғулотларда тобланишади. Шу сабабдан ҳам улар беш раундлик ММА жангларида чарчоқ нималигини билишмайди, рақиб босимига туриб бера олишади. ММАга эркин курашдан ўтган спортчилар бошқа яккакураш вакилларига қараганда устунликка эга бўлишади. Кейин эркин курашчиларда чидамлилик сифати юқори.

2. Одатда курашчилар нокаутбоп зарба кучига эга бўлишади. Бироз ғалати туюлиши мумкин, лекин боксчиларга қараганда эркин курашчиларни курашишга ва аниқ кучга йўналтирилган зарбани беришга ўргатиш осонроқ. Бунга ёрқин мисол - Дэн Хендерсон бўлиб, у Шейн Карвинни ўзининг афсонавий ўнг томондан берадиган кучли зарбаси эвазига нокаутга учратган эди. 

3. Курашни ўзлаштириш қийин. Машғулотларга ҳамма ҳам дош бера олмайди. Ўзида кураш ёки грепплинг (самбо, жиу-житсу, дзюдо ва бошқалар)ни мужассам этмаган жангчиларга осон бўлмайди. 

4. Курашчи тик ҳолатда жангни давом эттириш керакми ёки партерда, буни ўзи танлайди. Агар тажрибали курашчи тик турган ҳолатдаги беллашувни танласа, шундай бўлади. Лекин у тик ҳолатдаги жангда ютқазишни бошласа, ўша заҳоти беллашувни партерга кўчириши мумкин. 

5. Курашда асосий ролни меҳнат этикаси ташкил қилади. Ёшлар кураш билан шуғулланишни бошлаганларидаёқ ҳақиқий парҳез, интизом ва машаққатли машғулотларга ўрганади. Курашчилар - кўп меҳнат қиладиган инсонлар тоифасига мансуб бўлиб, уларнинг жисмоний тарафлама устунлиги айнан шунда бўлса керак.

Энди бу мавзуда узоқ баҳслашиш мумкин. Баҳсга киришган ҳар бир инсон ўзи шуғулланган яккакураш туридан келиб чиқиб, ўз фикрини маъқуллайди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 апр 12:56:12
WORKOUT
Eng kop qaysi usulda janglar hal bolganidan bilsa boladi qaysi sport turi asosiy
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг