UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

19 июн 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оқ уйдаги UFC турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олинди

Теглар :  UFC Freedom 250
Федерал қидирув бюроси (FBI) директори Кеш Пател ижтимоий тармоқда агентлик ва АҚШнинг бошқа хизматлари Вашингтондаги Оқ уй ҳудудида бўлиб ўтган UFC Freedom 250 турнирига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олганини маълум қилди.

Пател томонидан улашилган Fox News нашри хабарига кўра, ҳужум режаси оммавий эвакуацияни қўзғатиш ва одамларни снайперлар ўқига дучор қилиш учун портловчи моддалар билан тўлдирилган дронларни тадбир ўтказиладиган жой яқинидаги биноларга ҳужум қилишни ўз ичига олган. Жами беш киши ҳибсга олинган, яна 23 киши уларнинг шериклари сифатида аниқланган.

"10 июнь куни FBI ва ҳуқуқ-тартибот органларидаги ҳамкорларимиз Вашингтондаги UFC турнирига эҳтимолий таҳдид ҳақида маълумот олишди. Таҳдид пойтахт ҳудудидан ташқарида бўлган шахслардан келиб чиққан. FBI, ҳамкорларимиз ва Адлия вазирлигининг тезкор ҳаракатлари туфайли штатлараро операция доирасида бир нечта гумонланувчилар қўлга олинди ва тахмин қилинган ҳужум режалари ўз вақтида тўхтатилди", - деб ёзди Пател.

Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни тонгда Оқ уйда бўлиб ўтган UFC турнирининг асосий жангида америкалик Жастин Гэтжи испаниялик Илия Топурияни тўртинчи раунддан сўнг техник нокаут эвазига мағлуб этиб, енгил вазн тоифасида лига чемпионига айланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг