UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0

15 июн 16:29
Янгиликлар

Кураш

Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти истеъфога чиқди, унинг ўрнига ҳамюртимиз ташкилотни бошқаради

Теглар :  Кураш
IKA Президенти Ҳаидер Фарман оилавий ҳамда бошқа иш мажбуриятлари сабабли Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти лавозимидан расман истеъфо берди.

У ўзининг истеъфо хатида IKA Бошқарув қўмитаси ҳамда бутун Дунё Кураш оиласига фаолияти давомида билдирилган ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, унинг раҳбарлиги даврида Кураш спортини халқаро миқёсда ривожлантириш, оммалаштириш ва ташкилот салоҳиятини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишларни алоҳида қайд этди.

IKA Уставига мувофиқ, ИКА Биринчи вице-президенти Зиёвиддин Ҳоджиниязовнинг зиммасига вақтинчалик Президент вазифасини бажарувчи (Acting President) ваколати юклатилди.
У навбатдаги IKA Конгрессгача, президентликнинг қолган муддати доирасида ташкилотни бошқаради. Мазкур Конгрессда ташкилотнинг кейинги раҳбарияти масаласи аъзолар томонидан кўриб чиқилади.

Халқаро Кураш Ассоциацияси Ҳаидер Фарманинг Кураш спорти ривожига қўшган ҳиссасини юксак баҳолаб, унинг хизматларини миннатдорлик билан эътироф этади ва келгуси фаолиятида муваффақият тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг