01 янв 16:07
Янгиликлар
4 февраль куни Нью-Йоркда мутлақ жаҳон чемпионлиги учун 2 та жанг ўтказилади
Аниқроғи, 4 февраль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида аёл боксчилар мутлақ жаҳон чемпионлиги учун рингга кўтариладилар.
Оқшомнинг марказий жангида ярименгил вазнда WBC, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони, Пуэрто-Рика вакили Аманда Серрано WBA камари соҳиби Эрика Крусга қарши рингга чиқади. Агар Аманда жангда ғалаба қозонса, мавжуд 7 та чемпионлик камарлари қаторида мутлақ жаҳон чемпиони деган унвонни ҳам қўшиб қўяди.
Иккинчи жангда биринчи енгил вазнда WBC, IBF ва WBO йўналишлари чемпиони Алисия Баумгарднер даъвогар Эль Мехаледга қарши рингга кўтарилади. Боксчи қизлар вакант бўлиб турган WBA камари учун жанг қилишади. WBA камари эгаси бўлиб келган кореялик Хён Ми Чхве Баумгарднерга қарши жанг қилмаслигини маълум қилганидан сўнг камар эгасиз қолганди.
Фикрлар