UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

03 янв 12:20
Янгиликлар

Теннис

45 ёшли Уильямсга Australian Open учун уайлд-кард берилди - бу рекорд!

Дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси, айни пайтда WTA рейтингида 581-ўринни эгаллаб турган 45 ёшли Винус Уильямс Australian Open турнирининг асосий тўрида иштирок этади.

Йилнинг илк "Катта Дубулға" турнири ташкилотчилари америкалик фахрий теннисчига уайлд-кард, яъни асосий тўр баҳсларида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини берувчи имтиёзли йўлланма тақдим этилди.   

Бу билан 45 ёшу етти ойлигида кортга чиқадиган Винус мусобақа тарихидаги энг ёши катта асосий тўр иштирокчисига айланади. Айни пайтда бу рекорд япониялик Кимико Датега тегишли бўлиб, у 44 ёшу уч ойлигида Австралия Очиқ чемпионати - 2015 мусобақасининг асосий тўрида ўйнаган ва биринчи босқичдаёқ мусобақани тарк этганди.

Яккалик баҳсларида Винус Уильямс беш марта "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон ва икки марта US Open ғолиби бўлган. Австралия Очиқ чемпионатида америкалик икки марта финалда ўйнаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг