UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0

11 апр 13:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

48 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади

Вагаб Вагабов билан реванш жанги Йоэль Ромеро учун устувор вазифа эмас.

Кубалик фахрий аралаш яккакураш устаси навбатдаги жангини собиқ Bellator чемпиони Гектор Ломбардга қарши ўтказади. 48 ёшли кубаликларнинг жанги 1 май куни Майамида бўлиб ўтадиган Gamebred Bareknuckle MMA турнирининг бир қисми бўлади. Хорхе Масвидал эгалик қиладиган лига ММА қоидалари бўйича қўлқопсиз, яланғоч мушт жангларини ўтказишга ихтисослашган.

Сўнгги йилларда Йоэль Ромеро турли яккакураш турларида фаол иштирок этиб, Dirty Boxing лигасида гибрид қоидалар бўйича бир нечта жанглар ўтказди. BKFC байроғи остида яланғоч мушт жангларида дебют қилди, шунингдек, RAF гиламида ўзининг кураш илдизларига қайтди. У сўнгги жангини икки ҳафта олдин Санкт-Петербургда бўлиб ўтган IBA Bare Knuckle 4 турнирида ўтказди ва мушт жангида ҳакамларнинг якдил қарори билан россиялик Вагаб Вагабовга баҳсли тарзда ютқазди.

Гектор Ломбард ҳам сўнгги йилларда қўлқопсиз кўплаб жанглар ўтказди, жумладан, BKFC чемпионлик камарини қўлга киритди. Ҳамюрти билан жанг кубаликнинг Gamebred Bareknuckle лигасидаги иккинчи чиқиши бўлади. У 2023 йил ноябрь ойида рақибининг гардан қисмига зарба бергани учун 69 сонияда дисквалификация қилинган эди. Ўзининг сўнгги жангида Ломбард ўтган йилнинг август ойида DBX 3 турнирида Жеймс Кеннонга тезкор нокаут билан мағлубиятга учраганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг