UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0

16 дек 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

5 февраль кунги UFC турнирининг марказий жанги маълум

2023 йилнинг 5 февраль кунига белгиланган UFC Fight Night турнирининг марказий жанги тасдиқланди.

Оғир вазн тоифасида "Қора ваҳший" ва "Қутб айиғи" ўртасида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган жанг UFC Vegas 68 турнирининг марказий баҳсига айланади. Унда молдовалик Сергей Спивак америкалик Деррик Льюисга қарши октагонга кўтарилади. 

Аслида ушбу турнир Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилиши ва унинг марказий жангида "Кореялик Зомби" октагонга чиқиши лозим эди. Аммо кореялик аралаш яккакураш устаси жароҳат олганидан сўнг UFC раҳбарлари турнирни Осиёдан яна АҚШга қайтаришди. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Деррик Льюис кетма-кет иккита жангда мағлубиятга учради. Аввалига Тай Туиваса, кейин эса Сергей Павлович Деррикни нокаутга учратди. 27 ёшли Сергей Спивак эса аксинча, муддатидан аввал қўлга киритилган иккита ғалаба билан ушбу жангга етиб келмоқда. Молдовалик спортчи Грег Харди ва Аугусто Сакайни техник нокаутга учратган.

Маълумот учун, Спивак фаолияти давомида 15 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. Деррик эса 26 ғалаба ва 10 мағлубиятга эга. Айни пайтда Льюис UFC оғир вазн тоифаси рейтингида еттинчи, Спивак эса ўн иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг