27 апр 15:20
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Ўзбекистонлик эркин курашчи Олимпиададан кейин UFC'га ўтади
Эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмонов UFC'га ўтади.
Бу ҳақида спортчи Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
"UFC'дан таклиф бор албатта. Лекин, ҳозирги пайт бор эътиборимни эркин курашга, Олимпия ўйинларига қаратганман. UFC'дагилар билан гаплашдик, улар билан музокараларни Токио Олимпиадасидан сўнг давом эттиришга келишиб олдик.
Умуман UFC'да оддий жангчи бир жанги учун умумий ҳисобда, ўртача 24 минг доллар олади. Агар, жангчи Олимпия чемпиони ёки совриндори бўлса, у ҳолда яхшироқ шартларни қўйиши мумкин. Шу йўл билан сиз оладиган гонарар ҳам ошиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам ҳозирда бор эътиборимни Олимпия ўйинларига қаратганман", - деди Бекзод Абдураҳмонов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар