UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Дана Уайт Дональд Трамп билан Оқ уйдаги лавозим ҳақида гаплашади 0 08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0

11 май 13:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рустам Тўлаганов: Қон билан олинган пулларимни беришмайди...

Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Рустам Тўлаганов нима сабабдан Рио Олимпия ўйинларидан сўнг йўқ бўлиб қолганини очиқчасига айтиб берди.

"Рио Олимпия ўйинларидан сўнг йўқ бўлиб қолишимнинг асосий сабаби ҳали ҳам муаммолигича қолмоқда. Хабарингиз бор, 2017 йилда Рио совриндорларига МОҚ томонидан ойлик белгиланди. Бу нарсани гапирмасдан ўтиб кета олмайман, чунки мен бу нарсаларга тер билан эмас, балки қон билан бу ойликка эришганман. Нимага билмадим, менга бу ойликни беришмаган. Уч йилдан бери мен бу ойликни олмайман. Нима учун бундай бўлганини очиғи билмайман. Ҳозир ҳисобласак, уларни таҳминан 30 минг доллар атрофида қарзи бор. 

Қарор? Қарорга ҳеч ким қарамайди... Карантин вақтида менга 45 миллион ташлаб беришди. Улар бу олти ойлик ойлигим эканлигини айтишди. Уч йиллигини сўрасам... Йўқ! Улар ўйин қилишдими, билмайман. Нима ҳам дердик... Рўйхатда доим исмим бўлади, лекин исм-фамилия бўлгани билан ойлик олинмайдику. Шундан сўнг 2018 йилда менга Республика чемпионатида чиқиш таклифи берилди ва мен Жиззахдаги мусобақанинг финалига йўл олдим. Ўшанда Мадиёр билан жанг қилдим ва ўша баҳсда ҳам ғалаба қозонгандим, бироқ нима қилишди билмадим... Ўша жангда у боши билан қошимни ёрганди. Мадиёр мени укам, бироқ бокс - бу, бокс. Ўша баҳсда бокс бўлмаганди. Ноҳақликлар кўп бўлди",-деди Рустам Тўлаганов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
11 май 22:09:33
Бахтиёр Чориев
Кимнидир касди борга ухшайди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг