08 июл 15:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жон Жонс: "Менинг октагондаги ишларимни сен қила олмайсан"
Яримоғир вазнда собиқ UFC чемпиони Жон Жонс Фрэнсис Нганнунинг сўзларига муносабат билдирди.
Фрэнсис Нганну UFC 276 турнирида ғалаба қозонган Исраэль Адесаньяни ўзининг эҳтимолий рақиби эканлигини айтган эди. Бунга эса Жон Жонс кескин муносабат билдирди.
"Эътибор беринг, Фрэнсис Эльзани ҳимоя қиляпти — бу жуда ёқимли. Мен яна икки йилга кетишим мумкин, сен шунда ҳам менинг октагонда қилган ишларимни бажара олмайсан", - деб ёзган Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс сўнгги бор 2020 йилнинг 9 февралида Доминик Рейесга қарши жанг қилган эди. Фрэнсис Нганну эса шу йилнинг 22 январида Сирил Ганга қарши сўнгги жангини ўтказган эди.
Аввалроқ, Жон Жонснинг навбатдаги жангини кимга қарши ўтказмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар