10 июл 19:07
Янгиликлар
Қаҳрамоновнинг ишончли ғалабасига Мераб Дваливашвили, Белал Муҳаммад ва UFC чемпиони Алжемейн Стерлинг муносабат билдирди
Ронни Лоуренсни мағлуб этган таниқли аралаш яккакураш устамиз кўпчиликнинг эътиборини тортгани шубҳасиз.
Жумладан, айнан Саидёқубнинг вазни — энг енгил вазн чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимизнинг жангда яққол устун бўлганини таъкидлади:
Бундан ташқари, грузиялик таниқли жангчи Мераб Дваливашвили ҳам ҳамюртимизни қўллаб-қувватлади. Қизиғи, Мераб ҳам Саидёқуб билан бир вазнда ҳаракат қилади. Унинг кейинги рақиби Жозе Альдо.
Қолаверса, яна бир UFC жангчиси Теренс Маккинни ҳам Қаҳрамоновнинг ғалабасига муносабат билдириб, унинг исмини эслаб қолиш кераклигини, чунки у муаммо бўлишини таъкидлаган:
Ҳамюртимизнинг жангига UFC оламидаги машҳур журналистлар ҳам муносабат билдиришган. Жумладан, MMA Fighting нашри муҳбири Майк Ҳейк Саидёқубнинг ҳақиқатан ҳам меҳнат қилганини, унинг кучли курашчи эканини таъкидлаган:
ММА шарҳловчиси Адам Мартин эса Ронни Лоуренснинг тейкдаунлардан 100 % ҳимоялана олгани, бироқ Қаҳрамоновнинг грепплингда яққол устунлик қилганини ёзган:
Яна бир таниқли ММА муҳбири Алекс Беунин ҳам Теренс Маккинни каби Саидёқубнинг муаммо бўла олишини, қолаверса энг енгил вазнда янги "киллер" пайдо бўлганини таъкидлаган:
Eurosport нашри журналисти Марсель Дорф эса "Коди Гарбрант қаерда?", - дея Саидёқубни қўллаб-қувватлади:
Саидёқубнинг ўзи эса ғалабасига муносабат билдирар экан, буёғига энди ҳурмат қилишлари кераклигини ёзиб UFC'га мурожаат қилди:
Бундан ташқари, жангчимиз Ронни Лоуренсни қўллабб-қувватлаган Гилберт Бёрнсни "тролл" қилди:
Шунингдек, самарқандлик жангчимизни яримўрта вазнда UFC жангчиси, таниқли Белал Муҳаммад, Bellator чемпиони Рауфен Стотс, сўнгги жангида Дейвисен Фигередога мағлуб бўлган Алекс Перез ҳамда Лилия Шакирова табриклашган.
Фикрлар