03 сен 08:47
Янгиликлар
Теннис
US Open. 40 ёшли Серена Уильямс ракеткасини ғилофига солди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири давом этмоқда.
WTA рейтингида 605-поғонадан жой олган америкалик Серена Уильямс учинчи даврада австралиялик Айла Томляновичга қарши кортга чиқди. Уч соату 7 дақиқа давом этган баҳсда дунёнинг 46-ракеткаси бўлиб турган Айла 7/5, 6/7(4), 6/1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Серена баҳс давомида худди аввалги учрашувида бўлгани каби 11 та эйс зарбани амалга оширган. Катта эҳтимол билан Уильямс профессионал теннисчилик фаолиятини якунлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар