UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0 09:42Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 5-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:59Рамазон Темировнинг вазнида чемпион ўзгармай қолди 0 08:30Осиё ўйинларининг 1-кунида ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар (LIVE) 0 08:14Арман Царукян тирсак зарбасини билан рақибини нокаут қилди 0 07:51Туркия. Шомуродов дубл қайд этган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабани тантана қилди 0 21:00Туркия ва Аргентина мағлуб этилди. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-тури Ўзбекистон учун қандай ўтди? (барча натижалар) 0 19:40Шаҳобиддин Эгамов Тошкентда чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 18:57Осиё ўйинлари. Мусобақанинг илк кунида қайси спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишади? 1 18:37Mangu Дубайдаги ММА Лигаси билан ҳамкорликда турнир ўтказади (ВИДЕО) 0 18:01Ўзбекистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли 3 йилга четлатилди 0 17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0

05 окт 20:49
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" сафарда "Алмати" билан илк ўйинини ўтказди

Теглар :  АлматиҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз Pro Hokei Ligasy'даги тўққизинчи учрашувини ўтказди. "Алмати"га қарши ўтган матч 4:1 ҳисобида "қанотлилар" фойдасига якунланди. Бугунги ғалабадан сўнг "Ҳумо" ҳисобида ўн очко мавжуд. Хоккейчиларимиз ғолиб бўлишганига қарамасдан турнир жадвалининг олтинчи поғонасини ўзиники қилиб турибди. "Алмати" эса ушбу мағлубиятдан сўнг очколари олтиталигича сақланиб қолиб, ўнинчи ўриндан жой олди. "Ҳумо" Қозоғистон очиқ чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини эртага "Алмати" жамоасига қарши сафарда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да старт олади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 9-тур
"АЛМАТИ" – "ҲУМО" 1:4 (0:1, 1:3, 0:0)
5 октябрь - 18:30, Олма-ота шаҳри, "Halyk Arena" кўп функцияли муз саройи

Голлар: 0:1 - 8 Дорофеев, 0:2 - 25 Караваев, 0:3 - 26 Игнатушкин, 0:4 - 35 Валеев, 1:4 - 37 Баженов.

Бош ҳакамлар: Виталий Игнатьев, Владимир Ефремов.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Искаков, Темирлан Каженов.

"Алмати" – (34) Николас Виллардо, (39) Филипп Колесников, (33) Артём Бакушин, (63) Макар Ваулин, (36) Ярослав Глуховцев, (92) Хақназар Кеңесбай, (77) Илья Лобанов (K), (7) Сергей Машинец (A), (2) Алексей Рыжих, (79) Юрий Андрусенко, (25) Егор Анисимов, (17) Серік Арғымбаев, (18) Никита Баженов, (55) Нурсултан Бельгибаев, (21) Сергей Гриценко, (9) Денис Донской (A), (10) Игорь Ищенко, (59) Батыр Марқабаев, (40) Максим Петрасюк, (23) Мамед Сейфулов, (8) Станислав Филиппенко, (11) Степан Штефан.

"Ҳумо" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (10) Денис Кондратьев, (7) Вадим Кравченко, (9) Андрей Легалин, (93) Булат Набиуллин, (66) Жавохир Расулов, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков, (71) Максим Трунев (A).


Огоҳлантиришлар: Дорофеев (1), Кондратьев (31), Трунёв (38), Валеев (46). Журавлёв (58).

Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! Ғалаба муборак дўстлар!

3-давр, 18-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Владимир Журавлёв икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 18-дақиқа. "Сўғдиёна"дан фарқли равишда "Ҳумо" жамоаси айни дамда ғалаба қозонмоқда. Икки очко учун икки дақиқа чидаш керак, йигитлар!

3-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 8-дақиқа. "Қанотлилар" таркибидаги Артём Валеев ўйинга қайтди.

3-давр, 7-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Илья Давидов икки дақиқага четлатилди. Тошкентликлар икки киши кам бўлиб қолишди.

3-давр, 6-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Артём Валеев икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 6-дақиқа. Мезбонлар бор кучи билан олдинга ташланмоқда. Аммо ҳозирча самарасиз.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг катта эҳтимол билан сўнгги даври бошланмоқда.

--------------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда. Учрашувнинг иккинчи даври ҳам якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус.

2-давр, 18-дақиқа. Максим Трунёв икки дақиқага четлатилди. "Ҳумо" бир киши кам бўлиб қолди.

2-давр, 17-дақиқа. Афсус! Никита Баженов рақибларнинг ўйиндаги илк шайбасини киритмоқда. 1:4

2-давр, 15-дақиқа. ГОООООООЛ! "Ҳумо"нинг 82-рақамли ўйинчиси Артём Валеев шайба муаллифи! "Алмати" 0:4 "Ҳумо".

2-давр, 13-дақиқа. Тошкентликлар тўлиқ таркибда.

2-давр, 11-дақиқа. "Ҳумо"да четлатиш. Денис Кондратьев икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 6-дақиқа. ГОООООООЛ! Жамоамиз сардори Игорь Игнатушкин ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда!

2-давр, 5-дақиқа. ГОООООООЛ! Андрей Караваев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирмоқда!

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври старт олди.

--------------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг илк даври якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

1-давр, 19-дақиқа. Йўқ, ҳакамлар голни ҳисобга олишмади. Ҳакамлар "Алмати" ўйинчиси шайбани дарвозага қўли билан киритган деб топди. Ўйин давом этади!

1-давр, 19-дақиқа. Афсус! Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришмоқда. 9-рақамдаги Денис Донской шайба муаллифи!

1-давр, 16-дақиқа. Тошкентликлар иккинчи шайбани киритишга яқин келишмоқда.

1-давр, 14-дақиқа. Учрашув нисбатан сокин ўтмоқда. Шайба назорати "Ҳумо"да.

1-давр, 8-дақиқа. ГОООООООЛ! Егооооор Дорофеееев ҳисобни очмоқда! "Алмати" 0:1 "Ҳумо".

1-давр, 8-дақиқа. Учрашувда мезбонлар кичик устунликка эга.

1-давр, 3-дақиқа. Дорофеев ўйинга қайтди.

1-давр, 1-дақиқа. Учрашувдаги илк четлатиш тошкентликларда юзага келди. Егор Дорофеев икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 1-дақиқа. Учраушв старт олди. Олға "Ҳумо".

--------------------------------------------------------------------------------

Учрашув 18:30да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг