UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0

09 окт 18:30
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" сафарда мусобақа пешқадами - "Сариарка"га қарши ўйин ўтказди

Теглар :  ҲумоСариарка
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз Қозоғистон биринчилигидаги ўн биринчи учрашувини ўтказишди. "Сариарка"га қарши ўтган илк матч 3:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунлади. "Сариарка" жамоаси айни дамда турнир пешқадами, "Ҳумо" эса ушбу мағлубиятдан сўнг ҳам бешинчи ўринни вақтинчага сақлаб қолди. "Ҳумо"нинг турнир жадвалидаги ўрни ўзгариши "Қулагер" жамоасининг ўйинига боғлиқ бўлиб қолди. Навбатдаги учрашув эртага "Сариарка"га қарши бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 11-тур

"САРИАРКА" – "ҲУМО" 3:1 (1:1, 1:0, 1:0)

9 октябрь - 16:00, Қарағанда шаҳри, "Караганды Арена" муз саройи

Голлар: 1:0 - 18 Злобин, 1:1 - 18 Трунёв, 2:1 - 28 Беляев, 3:1 - 54 Борисевич.

Бош ҳакамлар: Константин Чубенко, Сергей Соболев.
Чизиқ ҳакамлари: Денис Засуха, Нурлан Алписпаев.

"Сариарка" – (90) Денис Каратаев, (50) Артём Микушин, (43) Никита Анохин, (81) Арсений Борисов, (21) Иван Гавриленко, (73) Олег Гофман, (69) Никита Клещенко, (3) Эдгарс Сиксна (K), (22) Игнат Холькин, (9) Deniss Fjodorovs, (19) Кирилл Беляев (A), (89) Александр Борисевич, (77) Саян Данияр (A), (23) Константин Двуреченский, (61) Руслан Дёмин, (18) Иван Захарчук, (92) Антон Злобин, (24) Дмитрий Исмагилов, (75) Андрей Лагунов, (97) Захар Пархоменко, (15) Денис Чапоров, (76) Андрей Яковлев.

"Ҳумо" – (20) Дмитрий Мальгин, (29) Дамир Шаймарданов, (59) Станислав Боровиков, (27) Денис Давыдов, (6) Илья Давыдов, (3) Александр Дрягилев, (81) Алексей Кириллов, (28) Даниил Курашов, (23) Вадим Чеботарев, (82) Артём Валеев, (94) Егор Дорофеев, (64) Владимир Журавлев, (18) Игорь Игнатушкин (K), (57) Андрей Караваев, (10) Денис Кондратьев, (7) Вадим Кравченко, (11) Алексей Кривченков, (21) Максим Назаров, (45) Антон Рехтин (A), (72) Герман Сауков, (71) Максим Трунев (A), (17) Тимур Шингареев.


Огоҳлантиришлар: Лагунов (6), Беляев (12), Дорофеев (15), Валеев (20), Рехтин (37), Чапоров (37), Холькин (38), Пархоменко (48), Мальгин (48), Мальгин (49).

Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! "Сариарка" 3:1 "ҲУМО".

3-давр, 19-дақиқа. "Ҳумо" сўнгги дақиқаларни олти ўйинчи бўлиб ўтказишга қарор қилди, аммо бу ҳам самара бермади.

3-давр, 14-дақиқа. Гол! Александр Борисевич шайба муаллифи! Ҳисоб 3:1 "Сариарка" фойдасига.

3-давр, 11-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 9-дақиқа. Яна Дмитрий Мальгин четлатилмоқда. Жазони бу сафар Кондратьев ўтайди. "Ҳумо" уч киши бўлиб қолди майдонда.

3-давр, 8-дақиқа. "Ҳумо" дарвозабони Дмитрий Мальгин икки дақиқага четлатилди, жазони Алексей Кривченков ўтайди.

3-давр, 8-дақиқа. "Сариарка" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 6-дақиқа. "Сариарка" ўйинчиси Захар Пархоменко икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 6-дақиқа. "Ҳумо" жамоси ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда. Аммо ҳозирча ҳужумлар самара бермаяпти.

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг учинчи даври старт олди! Олға "ҲУМО"!

----------------------------------------------------------------------

Ўн етти дақиқалик танаффус!

2-давр, 20-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври ҳам якунига етди. Ҳисоб 2:1, мезбонлар фойдасига.

2-давр, 20-дақиқа. Рақибларимиз ҳам тўлиқ таркибда.

2-давр, 19-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда. "Сариарка" тўрт киши бўлиб ҳаракатланмоқда.

2-давр, 18-дақиқа. "Сариарка"нинг яна бир ўйинчиси - Игнат Холькин икки дақиқага четлатилди. 

2-давр, 17-дақиқа. Ўйинда муштлашув юзага келди. Ва бунинг ортидан "Ҳумо" ўйинчиси Антон Рехтин ҳамда "Сариарка" аъзоси Денис Чапоров икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 11-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда.

2-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Денис Кондратьев икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 8-дақиқа. Гол! Кирилл Беляев "Сариарка" жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.

2-давр, 4-дақиқа. Учрашувда иккала жамоа ҳам тинимсиз ҳужумлар уюштиришмоқда. "Сариарка" ҳужумлари борган сари хавфли бўлиб бормоқда.

2-давр, 1-дақиқа. Ва ниҳоят тушунарсиз қарорлардан сўнг, иккинчи давр бошланди.

Ажойиб! Ўн етти дақиқалик танаффусдан сўнг ҳакамлар Трунёв голини қайта кўриб чиқишди ва уни инобатга олишди. "Сариарка" 1:1 "ҲУМО"

----------------------------------------------------------------------

Биринчи давр якунлангани ҳақида хабар берилмоқда. Ўн етти дақиқалик танаффус!

Тушунарсиз ҳолат! Хоккейчилар аренани тарк этишди. Гол инобатга олинмади, афсус!

Ҳакамлар қарийб беш дақиқадан буён "Ҳумо" голини текширишмоқда. Гол ҳозирча инобатга олинмаган.

1-давр, 18-дақиқа. ГОООООООЛ! Максим Трунёв бир ҳужумдаёқ ҳисобни тенглаштирмоқда.

1-давр, 18-дақиқа. Гол! Афсус, гапларимиз таъсир қилди, шекилли! Антон Злобин меҳмонлар фойдасига ҳисобни очмоқда.

1-давр, 17-дақиқа. Учрашувнинг илк даври қизғин курашлар остида кечмоқда. "Ҳумо" жамоаси дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятлар юзага келашига қарамасдан, дарвозамиз даҳлсизлиги сақлаб қолинмоқда.

----------------------------------------------------------------------

Учрашув 16:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг