27 ноя 14:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBC президенти Усик — Фьюри жангини қўллаб-қувватлади
WBC президенти Маурисио Сулаймон Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг 2023 йилда бўлиб ўтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
"Агар биз Усик - Фьюри жангини ташкил эта олсак, бу барча учун, жумладан WВC учун ажойиб воқеа бўлади. Ҳозир бу жанг учун қулай вақт", — деди WBC президенти Сулаймон.
Александр Усик сўнгги бор август ойида Энтони Жошуани мағлуб этиб, чемпионлик камарларини муносиб ҳимоя қилган эди.
Тайсон Фьюри эса 3 декабрь куни Дерек Чисорага қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар