UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

04 май 21:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир, Ҳасанбой ва яна икки вакилимизда ғалабали чиқиш! Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни ҳам якунига етди

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни якунланди.

Бугунги кун доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди:

Кундузги дастурда:

-63,5 кгда 1/16 финал жанги: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания), (1-раундда ТКО).

Кечги дастурда:

-48 кгда 1/16 финал жанги: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

-51 кгда 1/32 финал жанги: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

+92 кгда 1/16 финал жанги: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Шу тариқа, ўзбек боксчиларининг навбатдаги ғалабаларига гувоҳ бўлдик, ҳозирча йўқотишларсиз одимлаётган икки терма жамоа қолди: Ўзбекистон ва Куба.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


20:40. Баҳодир Жалолов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Шунингдек, ўзбек боксчиларининг ЖЧдаги муваффақиятли юришини ҳам давом эттирди.

20:35. Иккинчи раунд ҳам поёнига етмоқда. Бу раундда ҳам устунлик сақланиб қолинди. Аммо ҳаракатлар бироз секинлашди. Ҳисоб - 5:0.

20:31. Биринчи раунд якунланди, бўй ва қўл узунлиги Баҳодирга кескин устунликни тақдим этмоқда, бу ҳисобда ҳам акс этган - 5:0

20:26. Жалолов рингга чиқиб келмоқда. Унинг жанги старт оляпти.

20:15. "Big Uzbek" — Баҳодир Жалоловнинг жанги старт олишига саноқли дақиқалар қолмоқда.


19:04. Ҳасанбой Дўсматов мексикалик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 1/16 финал босқичига йўл олди.

18:59. Иккинчи раундда ҳисоб 4:1 кўринишида бўлди, умумий ҳисоб эса 4:0, ҳамюртимиз фойдасига.

18:54. Илк раунд якунланди. Бу раундда нокаут қайд этилиши мумкин эди, аммо унинг ўрнига нокдаун гувоҳи бўлдик, албатта ҳамюртимиз ижросида. Ҳисоб 5:0.

18:50. Ҳасанбой Дўсматовнинг Альберто Хименесга қарши жанги бошланди.

18:14. Шодиёрнинг чаққонлиги ва ажойиб ҳаракатлари сўнгги раундда ҳам давом этди ва бу ишончли ғалабани тақдим этди. Навбатдаги вакилимиз ҳам кейинги босқичда!



18:09. Иккинчи раундда ҳам ҳамюртимиз ўз устунлигини сақлаб қолди, Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги фан-сектор эса аренани "ёндирмоқда".

18:06. Илк раунд якунланди, 5:0, Шодиёр фойдасига.

18:01. Шодиёр Мелиқўзиевнинг непаллик рақибига қарши жанги старт олмоқда.

18:01. Айни дамда "Ҳумо Арена" ринглари шундай кўринишга келган.



15:25. Энди қарийб уч соатлик танаффусга чиқамиз. Шодиёр Мелиқўзиевнинг жангида кўришамиз)

15:11. "Нима бўлди?", - деяётганлар учун: Руслан Абдуллаев испаниялик рақибини илк раунддаёқ уйига жўнатишга қарор қилди. Абдуллаев нимчорак финалда!

15:06. Рингга ўзбек боксчиларининг бугунги иштирокини бошлаб бериш учун Руслан Абдуллаев чиқиб келмоқда.

14:45. Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Биз яна қайтдик. Бир неча дақиқалардан сўнг бокс бўйича Тошкентда давом этаётган жаҳон биринчилигида ўзбек боксчилари ўз юришларини давом эттиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 май 15:14:56
Samar Uralov
youtubeda translyatsiya yo'qmi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг