07 окт 19:34
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг 14-кунида 2 та олтин ва 5 та бронзага эга чиқдик
Кун давомида терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди:
Олтин:
Севинч Раҳимова (каратэ)
Тахмина Икромова (бадиий гимнастика)
Бронза:
Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш)
Жавраил Шапиев (эркин кураш)
Рустам Жангабаев (оғир атлетика)
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Ушбу саҳифа орқали кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
Шу тариқа, Осиё ўйинларининг бугунги кунига бағишланган онлайнга якун ясаймиз.
19:15. ОЛТИННН!!! Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова яккалик баҳсларда 131.300 балл тўплади ва олтин медални қўлга киритди! Яна бир гимнастикачимиз Эвелина Атальянц эса тўртинчи ўрин билан кифояланди.
18:44. Бадиий гимнастикада сўнгги - тасма билан машқлар давом этмоқда. Тахмина Икромовадан олтин медаль кутяпмиз!
18:00. Бадиий гимнастикачиларимизнинг чиқиши давом этмоқда. Медаллар учун имкониятимиз бор.
17:41. Оғир атлетика. Рустам Жангабаев Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади. У даст кўтаришда 190, силтаб кўтаришда 233, умумий ҳисобда 423 кг тош кўтарди ва учинчи ўринни эгаллади. БРОНЗА!
17:15. Бадиий гимнастикачи қизларимиз яккалик йўналишда медаллар учун кураш олиб боришмоқда.
16:47. Оғир атлетика. Рустам Жангабаев даст кўтариш машқларини 190 кг натижа билан якунлади. Бироқ ундан олдинда Эрондан икки спортчи, шунингдек баҳрайнлик атлет бор.
16:38. Шахмат. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сўнгги 9-турда Таиландни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинларини учинчи ўринда якунлайдиган бўлди. БРОНЗА!
16:15. Оғир атлетикада +109 кг вазн тоифасида баҳслар бошланди. Унда Рустам Жангабаев чиқиш қилади.
15:59. Эркин кураш. Ҳасанбой Раҳимов бронза учун баҳсда қирғизистонлик рақибга қарши жанг қилди ва сўнгги сонияларда имкониятни бой бериб қўйди... 6:6. Сўнгги очкони қирғизистонлик спортчи олгани учун ғалаба рақибга берилди. Эххх. Медалга жуда яқин эдик...
15:21. ОЛТИНННН!!! Каратэчимиз Севинч Раҳимова финалда Хитой Тайпейи вакиласини 9:1 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди! Бу Ўзбекистон делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги 21-олтин бўлди!
14:53. Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди! Бронза учун ўйинда Ўзбекистон Гонконгни 4:0 ҳисобида мағлуб этди!
14:40. Бизда навбатдаги медаль! Жавраил Шапиев бронза медали учун кечган баҳсда баҳрайнлик рақибини мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари совриндорига айланди!
14:32. Гол. Ўзбекистон - Гонконг 4:0. Алибек Давронов!
14:19. Эркин кураш. Бекзод Абдураҳмонов бронза учун баҳсда туркманистонлик рақибини сониялар ичида катта устунлик билан мағлуб этди ва бронза медалини қўлга киритди!
14:16. Гол. Ўзбекистон - Гонконг 3:0. Яна Норчаев!
14:07. Ўзбекистон - Гонконг - 2:0. Ҳусайн Норчаев 49-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!
14:00. Спорт курашлари. Уч нафар ҳамюртимизнинг бронза медали учун баҳслари бошланмоқда.
13:43. Футбол. Ўзбекистон - Гонконг ўйинида футболчиларимиз ҳисобни очишди. 43-дақиқада Алишер Одилов гол урди - 1:0!
13:08. Оғир атлетика. Турсуной Жабборова силтаб кўтаришда 142 кг натижа кўрсатди. Умумий ҳисобда 260 кг. Афсуски бу медаль учун етарли бўлмади.
12:55. Футбол. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Гонконгга қарши учрашувни бошламоқда.
12:33. Оғир атлетика. Турсуной Жабборова даст кўтариш баҳсларини 118 кг натижа билан тўртинчи ўринда якунлади. Бироздан сўнг, силтаб кўтариш беллашувлари бошланади.
12:24. Синхрон сузиш. Диана Онкес ва Зиёдахон Тошхўжаевадан иборат терма жамоамиз умумий 370.5383 очко жамғарди ва 10 та терма жамоа орасида олтинчи натижани қайд этди.
12:12. Оғир атлетика. Турсуной Жабборова даст кўтариш баҳсларини бошламоқда.
11:53. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев Осиё ўйинларини тўртинчи ўринда якунлади. Ҳамюртимиз марра чизиғини 97.51 сонияда кесиб ўтди, бундан ташқари, 2 сониялик жарима ҳам олган Жонибек Осиё ўйинларини тўртинчи ўринда якунлашга мажбур бўлди.
11:27. Каратэ Садриддин Сайматов 1/16 финал босқичида қирғизистонлик Калиш Нурланбек Улуу билан жанг қилди ва 4:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
— Тошкент вақти билан 14:00 да эркин кураш бўйича ҳал қилувчи беллашувлар старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар вакили бронза медали учун гиламга чиқади:
74 кг. Бекзод Абдураҳмонов - Перман Ҳоммадов (Туркманистон)
86 кг. Жавраил Шапиев - Магомед Шарипов (Баҳрайн)
125 кг. Ҳасанбой Раҳимов - Айял Лазарев (Қирғизистон).
10:31. Магомед Ибрагимов бронза медали учун ўтиш босқичида мўғулистонлик Ганҳуяг Ганбатаар билан баҳс олиб борди ва 4:14 ҳисобида мағлубиятга учради.
10:00. Жавраил Шапиев ярим финал босқичида ҳиндистонлик Дипак Пунья билан баҳс олиб борди ва 3:4 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. У ҳам бронза учун курашадиган бўлди.
9:48. Бекзод Абдураҳмонов ҳам бронза учун курашадиган бўлди. Ҳамюртимиз япониялик Кирин Киношитага қарши кечган ярим финал баҳсида, афсуски, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
9:42. Магомед Ибрагимов бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Унинг нимчорак финалдаги рақиби, эронлик Мойтаба Голейж финалга йўл олди.
9:35. Ҳасанбой Раҳимов ярим финалда мўғулистонлик Лаҳвагерел Мунҳтурга қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз эндиликда бронза медали учун курашади.
9:28. Бизда навбатдаги ярим финал! Жавраил Шапиев чорак финал жангида қозоғистонлик Азамат Даулатбеков билан тўқнаш келди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
9:17. Бекзод Абдураҳмонов қозоғистонлик Дархан Ессенгалини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
8:59. Эркин кураш. Ҳасанбой Раҳимов ярим финалда! Ҳамюртимиз чорак финал жангида япониялик Таики Ямамотони 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
8:44. Эркин кураш. Жавраил Шапиев (86 кг) нимчорак финал доирасида покистонлик Ҳайдер Али Буттга қарши гиламга чиқди. Беллашув 11:0 ҳисобида спортчимиз фойдасига якунланди.
8:26. Эркин кураш. Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) нимчорак финал босқичида Баҳрайн вакили Магомедрасул Аслуев билан тўқнаш келди. Беллашув 2:0 ҳисобида ҳамюртимиз фойдасига якунланди.
— Каратэчимиз Севинч Раҳимова иштирокидаги финал баҳси Тошкент вақти билан тахминан 14:00-14:30 атрофида старт олади. Ҳал қилувчи жангда ҳамюртимизга Хитой Тайпейи вакили Цуй Пинг Ку рақиблик қилади.
— Слаломда эшкак эшиш бўйича финал Тошкент вақти билан 11:22 да старт олади. Унда ўзбекистонлик Жонибек Темиргалиев ҳам иштирок этади.
7:47. Эркин кураш. Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) илк жангида кореялик Ейҳьюн Жунгни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал масаласини ҳал қилди.
7:41. Севинч Раҳимова ярим финал босқичида кореялик Соҳьюн Ҳванни 8:0 ҳисобида мағлуб этди ва Осиё ўйинлари финалига йўл олди!
7:35. Севинч Раҳимова ярим финалда! У хитойлик Динг Жиамейни 7:0 ҳисобида таслим этди!
7:33. Каратэ. Севинч Раҳимова (-55 кг) нимчорак финал босқичида таиландлик Сирикамоннате Чокпрасертгул билан жанг қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
7:26. Эркин кураш. Магомед Ибрагимов (97 кг) нимчорак финалда эронлик Мойтаба Голейжга қарши баҳс олиб борди ва 7:13 ҳисобида имкониятни бой берди. Эндиликда, Магомед рақибининг финалга чиқиши орқалигина ўтиш босқичида иштирок этиши мумкин.
7:15. Слаломда эшкак эшиш. Шаҳобиддин Болтабоев ҳамда Жонибек Темиргалиев иштирок этган ярим финал баҳсида Болтабоев 106.45, Темиргалиев эса 106.30 натижа натижа қайд этди. Якунда Жонибек Темиргалиев финалга йўл олди.
7:00. Жиу-житсу. Озода Нурматова нимчорак финалда БАА вакиласи Муҳра Маҳфуд билан жанг қилди ва мағлуб бўлди.
Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига бағишланган онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.
7 октябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этувчи ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
5:30 дан сўнг. - Каратэ. Аёллар, -55 кг, нимчорак финал. Севинч Раҳимова - Сирикамоннате Чокпрасертгул (Таиланд)
6:00 дан сўнг. - Жиу-житсу. Аёллар, -63 кг, нимчорак финал. Озода Нурматова - Муҳра Маҳфуд (БАА)
6:25. Слаломда эшкак эшиш. Эркаклар, ярим финал. Шаҳобиддин Болтабоев, Жонибек Темиргалиев
7:00 дан сўнг. - Эркин кураш. 97 кг, нимчорак финал. Магомед Ибрагимов - Мойтаба Голейж (Эрон)
7:00 дан сўнг. - Эркин кураш. 125 кг, нимчорак финал. Ҳасанбой Раҳимов - Ейҳьюн Жунг (Корея Республикаси)
7:00 дан сўнг. - Эркин кураш. 74 кг, нимчорак финал. Бекзод Абдураҳмонов - Магомедрасул Аслуев (Баҳрайн)/Паринья Чамнанжан (Таиланд) баҳси ғолибига қарши
7:00 дан сўнг. - Эркин кураш. 86 кг, нимчорак финал. Жавраил Шапиев - Ҳайдер Али Бутт (Покистон)
11:00. Синхрон сузиш. Жуфтлик, финал. Ўзбекистон (Диана Онкес, Зиёдахон Тошхўжаева)
11:00 дан сўнг. - Каратэ. Эркаклар, -67 кг, 1/16 финал. Садриддин Сайматов - Калиш Нурланбек Улуу (Қирғизистон)
11:30-15:50. - Бадиий гимнастика. Яккалик, финал. Тахмина Икромова, Евелина Атальянц
12:00. - Шахмат. Эркаклар, жамоавий, 9-тур (Ҳал қилувчи)
12:00. - Шахмат. Аёллар, жамоавий, 9-тур (Ҳал қилувчи)
12:00. - Оғир атлетика. Аёллар, +87 кг. Турсуной Жабборова
13:00. Футбол. Эркаклар, бронза медали учун. Ўзбекистон - Гонгконг
16:00. - Оғир атлетика. Эркаклар, +109 кг. Рустам Жангабаев.
Фикрлар