23 фев 11:24
Янгиликлар
Футбол
А Сериянинг 3 ўйини коронавирус сабаб бошқа кунга кўчирилди
Хитойдаги коронавирус Европа футболига қадар етиб бормоқда.
Италия премьер-министри Жузеппе Конте мамлакатдаги икки провинция - Ломбардия ва Венетодаги барча спорт тадбирларини бекор қилди. Шулар жумласида А Сериянинг 3 ўйини ҳам бор. Бунга сабаб сифатида коронавирус хавфи эълон қилинди.
Қайд этилишича, бугун бўлиши керак бўлган "Верона" - "Кальяри", "Аталанта" - "Сассуоло" ва "Интер" - "Сампдория" каби учрашувлар бекор қилинган. Ўйинларнинг ўтказилиш сабаблари ҳали очиқланмаган.
Ҳавола :
Фикрлар