UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

04 янв 17:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдулҳай Шораҳматов проф боксда дебют қилади. Дастлабки жанг манзили, сана ва рақиб маълум

"Uzbek Tigers"даги жанглари орқали мухлислар меҳрини қозонган Абдулҳай Шораҳматов профессионал боксда дебют қилади.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Шораҳматов 8 февраль куни профессионал боксда дастлабки жангини ўтказади. 

Ўша куни ҳамюртимиз Филиппинда мезбон боксчи Бенжи Эбидога қарши рингга кўтарилади. Қайд этиш лозимки, Эбидо бунгача проф боксда иккита жанг ўтказган ва уларнинг иккаласида ҳам мағлуб бўлди. 

Абдулҳай эса бунгача фақат ҳаваскор боксда, шунингдек Бутунжаҳон бокс серияси жангларида иштирок этган. WSBда у "Uzbek Tigers" сафида 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Абдулҳай Шораҳматов Британиянинг "Queensberry Promotions" компанияси билан келишувга эришган. Англиядаги қоидаларга кўра, у ерда профессионал боксдаги дебют жангини ўтказиш мумкин эмас. Шу сабабли ҳам Шораҳматов дебют жангини Британиядан ташқарида ўтказади.

Ушбу жанг оқшоми "Black Cobra" лақаби билан машҳур Деви Купер томонидан ташкил этилмоқда. Таъкидлаш жоизки, у ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Санжар Раҳмонов билан бирга ишлайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 янв 19:53:34
Руслон Полванов
ОХ ракиб жуда жуда жиди
   
04 янв 18:20:51
Jalol Axmedov
hozirgina bir yangilik aytishdi. u frank warren taklifini qabul qilgan va birinchi jangi filippinda oʻtkazganidan soʻng 2 chi jangini Buyuk Britaniyada oʻtkazish boʻyicha kelishuvga erishilibdi
   
04 янв 18:14:34
Jalol Axmedov
hozirda hali rasman shartnomasi yoq mir boksadan ham taklif bolmoqda lekin Frank Warren bildiryotgan taklif moliyaviy yaxshiroq. keyin bu raqib oʻzgaradi hali bu borada muzokaralar ketmoqda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг