UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

20 авг 20:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдуллаев Жаҳон чемпионатининг финалида, Жўрабоев бронза учун курашади

Россиянинг Уфа шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан юнон-рум курашчилар медаллар учун баҳсларга киришишди. Классиклар беллашувида юртимиз шарафини тўлиқ таркибдаги курашчиларимиз ҳимоя қилишяпти. Қувонарлиси, 55 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Алимардон Абдуллаев финалга етиб келди. 

У нимчорак финалда қирғизистонлик Акйикат Кулжигит уулуни 5-1, чорак финалда руминиялик Денис Флоринни 8-0, ярим финалда тожикистонлик Асламжон Азизовни 8-3 ҳисобида мағлуб этди. Энди у эртага жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечадиган баҳсда эронлик Амирризо Деҳбозоргига қарши гиламга чиқади. 

Яна бир курашчимиз Шаҳриёр Жўрабоев эса жаҳон чемпионатининг бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида иштирок этади. 87 кг вазндаги полвонимизнинг рақиби хорватиялик Кристиан Лукач бўлади. Ушбу жуфтлик ғолиби бронза медали учун кечадиган учрашувда туркиялик Тансел Ортучуга қарши баҳс олиб боради.      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг