UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Lausanne Grand Slam 2026 турнирига қуръа ташланди 0 18:42"Менимча, Ян яна Двалишвилини мағлуб этади" - Сонг Ядонг 0 18:19Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испанияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди 0 17:45Гандбол. Ёшларимиз Осиё чемпионатининг 1/4 финалида! Гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонлар маҳв этилди 0 17:17"Кличкони мағлуб этганимдан кейин ўлишни хоҳладим" - Тайсон Фьюри 0 16:40"Нурмагомедовни мағлуб этсам, UFC менга чемпионлик жанги беради" - Сонг Ядонг 0 16:14Италия Инфантинони қўллаб-қувватлашни қайтариб олди 0 15:40"Иккимиздан биримиз ўлишимиз керак". Жош Хокит Перейрани жангга чорлади 0 15:13Тайсон Фьюри: "Илк спаррингимдаёқ отамнинг учта қовурғасини синдириб қўйганман" 0 14:48Мераб Двалишвили: "Мен учун энг муҳими — Янни мағлуб этиш, камар эса иккинчи даражали" 0 14:09Президент қарори билан стадионларнинг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш тақиқланган. Бу "Тўқимачи" стадионига тааллуқли эмасми? 0 13:42Мадримовнинг вазнидаги Себастьян Фундорага мажбрий чемпионлик ҳимояси белгиланди 0 13:17Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир! 0 12:51Нурмагомедов нима учун унинг бурчагида Махачев бўлмаслигини изоҳлади 0 12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0

08 ноя 21:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Ҳалаков: Ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эдим

-60 кг вазнда Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлган Абдумалик Ҳалаков тақдирлаш маросимидан сўнг интервью берди.

"Аслида мусобақада қатнашишим керак эмас эди. Шифокорлар ҳам бироз муддат жанг қилишни тақиқлашганди. "Золотарёв турнири"да қошим жароҳатланганди. Ота-онам, мураббийим Аллоҳга таваккал қилиб иштирок этевер деб қўллаб-қувватлашди. Финалда жароҳатим ҳақида ўйламадим ҳам. Ё ютаман, ёки ўламан деб жанг қилдим. Ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эдим ростини айтсам (кулади). Соғлигимни гаровга қўйиб таваккал қилишдан қўрқмадим. Чунки Аллоҳга ишонсангиз, у сизга хоҳлаган ҳамма нарсангизни беради".


Шаҳрам Ғиёсов интервьюларининг бирида "Ҳозирги терма жамоада техникаси энг кучли боксчи Абдумалик Халаков. Унинг жанг услуби меникига ўхшайди" деган. Сиз шу фикрга қўшиласизми мазмунидаги саволимизга қуйидагича жавоб олдик:

-Жанг услубимизнинг баъзи жиҳатлари ўхшаш. Ҳамма ҳар хил қарайди. Шаҳрам акамга раҳмат. Тез-тез ёзишиб турамиз. Менга доим маслаҳат бериб турадилар.

-Агар Ғиёсов билан бир даврда терма жамоада бўлганингизда ким биринчли рақамли бўлар эди?

-Мен билан Шаҳрам Ғиёсовни тенглаштириш... Уларни акамдек кўраман. Шаҳрам акам Жаҳон чемпиони, Олимпиада кумуш медали соҳиби. Ҳар ким ҳам бундай натижаларга эришолмайди.Улар жанг қилганларида биз телевизорда кўриб ҳавас қилардик. Мотивация олардик, мана акаларимиз шунақа поғоналарни забт этяпти. Биз нега уларни ютуқларини давом эттирмаслигимиз керак деб олдинга қадам ташлардик. Шаҳрам Ғиёсовнинг натижаларини такрорлашга ҳаракат қиламан. Лекин ҳаммаси Аллоҳдан. Нима бўлишини олдиндан айтиш қийин.


Мураббийим ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда яхши инсон. Менга отамдек қарайдилар. Кечалари ухламай мен ҳақимда ўйлайдилар. Даврон ака Гафуров Аллоҳни менга юборган энг катта ёрдами десам ҳам бўлади.


Чемпионат менга нима берди? Қўрқмасликни ўргатди. Яқинларингиз сизга ишонч билдириб, далда бўлишса, ўзингизга ишончингиз ортар экан. Жароҳатим жиддий бўлишига қарамасдан таслим бўлмасликни ўргандим. Хаттоки, боксдан кўнглим қолди. Оилам ҳаммаси яхши бўлади деб қўллашди, ўзларини кучларини менга ўтказишди.

Онам жангларимни кўролмайдилар. Дадам гўёки ўзлари рингга чиққандек хавотир оладилар. Баҳсларим олдидан менга ёш болага қарагандек парвона бўлишади. Ғалабамдан сўнг биринчи бўлиб дадамга қўнғироқ қилдим. Чунки дадамга чемпион бўламан деб ваъда бергандим. Кеча мени дуо қилиб ўтирганларида "Дада менга ишонасизми?" дедим. Дадам "болам сенга қаттиқ ишонман" деб жавоб бердилар. Мен эса ғолиб бўлиб ғалабамни сизга бағишлайман дегандим. Шукурки, мақсадимга етдим.


Ҳозирги даражамга анча йил меҳнат қилиб эришдим. Тўғри, Аллоҳ томонидан берилган иқтидор ҳам бор. Сиз ҳаракат қилаверсангиз талантингиз бўлмаса, ёки туғма истеъдод бўлиб меҳнат қилмасангиз ҳеч қандай натижа қилолмайсиз. Иккаласи бир бўлса мукаммалликка эришасиз"- деди "Руфат Рисқиев кубоги"нинг илк соҳиби.

Сарвиноз Рахмонқулова, Хуршида Абдикулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 ноя 21:15:40
Mironsho Jabborov
Nmaga hammani olgisi keb qoldi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг