UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

23 июн 12:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдураимовнинг жанги учинчи марта ҳам ўтказилмади, афтидан промоутер яхши эмас!

АҚШда профессионал боксдаги фаолиятини бошлашга яқин турган чарм қўлқоп устамиз Элнур Абдураимов бизнинг вақт билан кеча ўзининг проф рингдаги илк жангини ўтказиши кутилганди.

Унга кўра, Абдураимов АҚШнинг Нью-Йорк штати Куинз шаҳарчасида угандалик Сулаймон Сегавага қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Лекин ушбу жанг белгиланган муддатда ўтказилмади. Ўша бокс оқшоми доирасида белгиланган қолган жанг ўтказилган, лекин Абдураимов рингга чиқмаган.

Абдураимовнинг дебют жанги аввалига 20 апрель, кейин 18 май кунига кўчирилганди. 18 май кунги жангга икки кун қолганда топилган рақиб америкалик Омар Этридж тиббий кўрикдан ўта олмагани учун ўшанда жанг бекор бўлганди. 

Афсуски, учинчи уриниш ҳам зое кетди. 2013 йилда проф боксдаги фаолиятини бошлаган Сегава шу кунгача 11та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 10тасида ғалабага эришган. Учта жангда рақибларини нокаутга учратганди. Ягона мағлубиятини шу йилнинг 28 апрель куни Уильям Фостердан қабул қилиб олган эди.

Афтидан, Элнур Абдураимовнинг промоутерлари яхши эмас. Акс ҳолда жанг учинчи маротаба ҳам бекор қилинмас эди. Бизга хабар беришларича, Элнур билан машҳур мураббий Педро Диас ишлаяпти. Лекин жанг бўлмаганидан кейин ҳар қандай тайёргарликнинг ҳам фойдаси йўқ. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
23 июн 17:26:57
AlOk
Промоутерини алмаштириш керак
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг