UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

13 мар 13:18
Янгиликлар

Спорт курашлари

Абдурауф Бозорбоев: "Камчиликлар устида ишлаймиз"

Теглар :  Эркин кураш
Яқинда эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича терма жамоаларимиз Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган йилнинг дастлабки рейтинг турнирида иштирок этиб қайтганди.

Классикларимиз мусобақанинг биринчи куниёқ 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Эркин курашчиларимиздан эса Ғуломжон Абдуллаев кумуш, Бекзод Абдураҳмонов ва Умиджон Жалолов бронза медалига сазовор бўлишди. Биз Истанбулдаги рейтинг турнири якунлари ва олдинда турган мусобақаларга тайёргарлик юзасидан эркин кураш терма жамоамиз катта мураббийи Абдурауф Бозорбоевдан интервью олдик. 

- Абдурауф ака, дастлаб мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.

- Кучли мусобақа бўлди деб бемалол айта оламан. Ўз номи билан йилнинг дастлабки рейтинг турнири, табиийки, дунёнинг энг кучли курашчилари қимматли рейтинг очколарини тўплаб олиш учун Туркияга келишди. Ҳар бир вазн тоифасида 4-5 нафардан рейтинги юқори курашчилар гиламга чиқди. Улар орасида Олимпиада ва жаҳон чемпионлари кўпчиликни ташкил этди. Бу эса медаллар учун кураш нечоғлик кескин кечганини тасдиқлайди. 


- Эркин курашчиларимизнинг иштироки қониқарли бўлдими?

- Биз Туркиядаги турнирга аралаш таркиб билан бордик. Ёш курашчиларимизда ҳаяжон, халқаро тажрибанинг етишмаслиги сезилиб турди. Қолаверса, йилнинг дастлабки мусобақаси бўлгани учун камчиликлар кўзга ташланиб қолди. Умиджон Жалолов, Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаев ўз вазнларидан битта юқори вазнда ўзларини синаб кўришди. Бекзод Токио Олимпиадасидаги вазнидан 12 кг юқори вазнда курашди. Шунга қарамай, уччала курашчимиз ҳам ўзари учун янги вазнда Истанбул рейтинг турнири медалини қўлга киритишди. Умиджонни вазнида дунёнинг энг кучли курашчилари бор эди. У номдор рақибларини мағлубиятга учрата олди. Энди камчиликлар йўқ эмас. Техник-тактик масалаларда ишлашимиз кераклиги ойдинлашди. Хатоларимизни биламиз ва машғулотларда шу камчиликларни бартараф этиш устида ишлаймиз. Яна бир гап, юқорида айтганимдек, бу мавсумнинг биринчи старти бўлди. Шунинг учун, ҳамма ҳар хил спорт формасида келган. 


- Эндиги режалар қандай?

- Туркиядаги мусобақадан сўнг йигитларга 4-5 кун дам бердик. Ҳозир машғулотлар режа асосида давом этмоқда. Апрель ойида бизни Осиё чемпионати кутиб турибди. Асосий эътибор шу мусобақага қаратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг