UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

15 янв 11:41
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов Freestyle Жаҳон чемпионати саралаш финал раундига 1-ўрин билан йўл олди

13-15 февраль кунлари Германиянинг Вейссенхаусида FIDE Freestyle Chess жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатининг олти нафар иштирокчиси - Магнус Карлсен, Левон Аронян, Фабиано Каруана, Винсент Кеймер, Аржун Эргаиси ва ҳамюртимиз ўтган йилги жаҳон Кубоги соҳиби Жавоҳир Синдаров 2025 йилги Freestyle Chess Grand Slam Tour мусобақаси натижалари асносида аниқ бўлиб улгурган.  

Кеча ва бугун жаҳон чемпионатига сўнгги йўлланма ўйналяпти. Кеча биринчи кунги биринчи саралаш босқичида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўрин билан саралашнинг финал раундига йўл олди. Нодирбек 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. 

Эътиборлиси, Абдусатторов сўнгги тур олдидан пешқадам бўлиб турган америкалик Григорий Опаринни мағлуб этиш орқали саралашнинг финалига йўл олди. Опарин ягона мағлубиятига қарамай, 7 очко билан 3-ўрин эгаси сифатида финал босқичига чиқди. Еттидан очко жамғарган ҳиндистонлик Пранав ва эронлик Амин Табатабайи ҳам саралашнинг финал раундига чиқди. Бугун улар ўзаро нокаут тизимида ягона йўлланма учун баҳс олиб боришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг