UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

01 авг 13:27
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов ва Синдаров Esports World Cup Chess турниридан қанча пул ишлаб олишди?

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган Esports World Cup Chess турнири шахматчиларимиз учун якунланди.

NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилган Нодирбек Абдусатторов D гуруҳидан иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффга йўлланма олганди. Ёш гроссмейстеримиз 1/4 финалга чиқиш орқали кучли саккизталикдан жой ола билди. У бу босқичда франциялик Алиреза Фирузджага драматик кечган 4 та партиядан иборат учрашувда имконияти бой бериб қшйди. 

Мусобақанинг асосий тўр баҳсларига саралаш босқичидаги кучли шахматчиларни мағлуб этиб етиб келган Жавоҳир Синдаров эса плей-оффга чиқа олмаганди. Шахматчиларимиз илк бор бундай катта масштабда ташкил этилган мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақадаги иштирокларидан яхшигина гонорар ишлаб олишди. 

Ярим финал остонасида юришини тўхтатган Нодирбек Абдусатторов 85 000, мусобақани 13-ўринда якунлаган Жавоҳир Синдаров эса 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Бугун якунига етадиган Esports World Cup Chess турнири чемпиони 250 000 долларга эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг