UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Баҳодир Жалолов: "2025 йилда супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлишни режалаштирганман" 0 18:55ФОТО Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"! 0 18:34Диёра Келдиёрованинг кимоноси, боксчиларнинг қўлқопи аукционда сотилди 0 18:13Илия Топурия Махачевни рақиблари сафидан ўчирди 0 17:52Янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари муҳокама марказида 0 17:31"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди 0 17:10Қорасув маҳалласида замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди 0 16:49Светлана Осипова институтда меҳмон бўлди 0 16:28Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга ўқилган ҳукмни қўллаб-қувватлади 0 16:07Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 15:46Мавсумнинг энг кўп эйс зарбаси муаллифи маълум 0 15:25Ислам Махачев ва Арман Царукян жанг шартномасига имзо чекмаган 0 15:04Пойтахтимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессини ўтказишга тайёр 0 14:43Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади 0 14:22Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди 0

07 фев 19:29
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Адолат қани?! Хабиб кетганидан буён ғалаба нималигини билмаётганлар, бироқ улар ҳамон рейтингнинг топ ўринларида...

UFC рейтинглари мудом мухлислар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлади.

Баъзилар pound-for-pound рейтингининг бошида Ислам Махачевни эмас, балки Жон Жонсни кўришни истаса, бошқалар у ёки бу жангчининг қайси поғонада туришидан ҳайратда. Лекин асосийси, бу доим қизиқарли. Ҳар бир UFC турнири якунлангач, ҳафтанинг сешанба кунлари янги рейтинг эълон қилинади. Кўпинча айрим мунозарали масалалар учун кўпроқ ёки камроқ тушунтиришни топиш мумкин, аммо рейтингда ҳақиқий аномалиялар ҳам мавжуд. Баъзи жангчиларнинг юқори 15 таликда туруши бироз тушунарсиздек...

Стипе Миочич, 4-ўрин 

Стипе Миочич тарихдаги энг яхши оғир вазнли спортчилардан бири ҳисобланади. Ҳеч ким бу фикрга қўшилмаса ҳам UFC раҳбарияти буни маъқуллайди. Бироқ, Миочич охирги марта 2021 йилнинг март ойида жанг қилган ва Френсис Нганнуга нокаут билан мағлуб бўлганди. Ўшандан бери Стипе жанг қилмади, аммо шу билан бирга нафақага чиққанини ҳам маълум қилмади. Унинг сўнгги ғалабаси 2020 йилнинг августига тўғри келади. Орадан қанча вақт ўтганини таққослаш учун: ўша пайтда Хабиб Нурмагомедов ўзининг сўнгги жангини ўтказиш учун Жастин Гетжига қарши тайёргарлик кўраётганди. Узоқ вақт давомида октагонга чиқмай ва ғалабасиз юрган Миочич ҳамон UFC оғир вазнлилар рейтингида топ 5 таликда турибди. Яқин вақтга қадар америкалик спортчи учликда эди, лекин Том Аспиналл ундан ўзиб кетди. Стипе айни дам бор эътиборини Жонсга қарши дуелга қаратган. Икки жангчи ўртасидаги баҳс ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши керак эди, аммо Жонс жароҳат олиб қолди. 

Брайан Ортега, 4-ўрин

Агар Миочичга фахрий сифатида юмшоқ муносабатда бўлиш мукин бўлса, Брайан Ортегага юмшоқлик билан муносабатда бўлиш мумкин эмас. Бу йигит аллақачон ҳамкасбларининг ҳазилига айланиб бўлган. Мовсар Евлоев яқинда Арнолд  Аллени мағлуб этиб, рейтингда бешинчи ўринга кўтарилди, бироқ Ортегадан ўтиб кета олмади ва ижтимоий тармоқларда каустик пост эълон қилди: “2040 йилда 10 йилдан ортиқ вақт давомида ғалаба қозонмаган ва жанг ўтказмаган Ортега ҳали ҳам энг яхши топ бешликда бўлади”. Бу - адолатли даъво. Ортега сўнгги бор 2022 йилнинг июлида октагонга кирган ва Яир Родригесга ютқазган.

Натижа расмий равишда техник нокаут бўлган, аслида мағлубият омили Брайаннинг елкадан олган жароҳати эди. Ортега охирги маротаба 2020 йил “кореялик зомби” устидан зафар қучган. Ажабланарлиси шундаки, унинг жанги ҳам Хабибнинг сўнгги ғалабасидан бир ҳафта ўтиб содир бўлган. Брайаннинг ортида аллақачон яхши жангчилар мавжуд, шу жумладан Евлоев ҳам бор. Аммо у ҳамон топ бешликда қолмоқда ва интернетда Ортега Дана Уайтнинг “ноқонуний ўғли” эканлиги ҳақида ҳазиллар тарқалиб кетган. 

Алекс Перес, 7-ўрин

Алекс жанговар жангларда чемпион ҳисобланади. У охирги марта 2020 йилнинг июнь ойида ғалаба қозонган ва ўшандан бери 13 та жангга тайинланган, аммо уларнинг 2 таси бўлиб ўтган (!). Содир бўлмаган баҳсларнинг катта қисми Переснинг жароҳат, касаллик ва вазн ортиши сабабли кузатилган. Мўжизавий тарзда бўлиб ўтган икки жанг унинг мағлубияти билан поёнига етган. Ўша жангларда Алексга Дейвисон Фигейреду ва Александр Пантойалар рақиблик қилган. Энди Муҳаммад Мокаев билан дуел режалаштирилган, лекин доғистонлик спортчи ҳар эҳтимолга қарши бошқа ўринбосар топиш ҳақида қайғуриши керак. 

Буларнинг барчаси билан Перес ҳамон дивизионнинг энг кучли ўнталигидан, ҳаттоки еттинчи ўриндан жой олиб турибди. Вазиятни енгил вазн тоифаси “қотиб қолгани” билан тўғирлаш мумкин. Юқоридаги жангчилар бир-бири билан курашмоқда, аммо қуйидагилар ҳақида бундай деб бўлмайди. Вазнда янги қон йўқ, Алекснинг ўзи ҳам бу жараённи секинлаштирмоқда. Рейтингда ундан пастки поғоналарда Муҳаммад Мокаев, Тагир Уланбеков, Татсуро Тиара ва Стив Эртцег каби таниқли номлар бор. 

Пауло Коста, 6-ўрин

Агар Перес тўхташлар чемпиони бўлса, Коста келажакда унинг ўрнини эгаллаш учун муносиб номзоддир. Паулонинг режалаштирилган жанглардан қандай қилиб “учиб кетиши” ҳақида афсоналар яратилиши мумкин. У 2020 йил сентябрь ойида Адесаньяга техник нокаут билан имкониятни бой берган. Ўшандан бери бразилиялик Люк Рокхолд устидан ғалаба қозонди, Мартин Ветторидан мағлубиятга учради ҳамда 5 та жанги бекор қилинди. 

Классик схема шундан иборатки, UFC жангни эълон қилади ва бир мунча вақт ўтгач, Коста ҳеч қачон ҳеч қандай шартнома кўрмаганини ёки ҳеч нарса имзоламаганини маълум қилади. Хусусан, Роберт Уиттайкер ва Икрам Алискеровлар билан жанглар шундай бўлган. Пауло Хамзатга қарши баҳсни узрли сабабларга кўра, бекор қилган. Айни дам у ўрта вазнда 6-ўринни банд этиб турибди. Бразилиялик энди юқори поғоналарда бўлмаслиги керак, бироқ негадир у чемпионликдан унчалик узоқда эмасдек. Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Леон Эдвардс Чимаевга қарши жангдан бош тортгани учун рейтингдан четлатилганди, аммо Коста жангларни бемалол рад этади ва яқинда кучли бешликка кириб қолса ҳам ажаб эмас...

Генри Сехудо, 3-ўрин 

Сехудо – ушбу рўйхатдаги бонус. Уч карра чемпионнинг узоқ вақтдан бери ғалаба қозона олмагани ҳақида ҳеч қандай савол йўқ. Генри 2020 йилнинг майида Доминик Крузни мағлуб этиб, нафақага чиқди ва уч йилдан сўнг қайтиб келди ҳамда Алжамейн Стерлинг билан чемпионлик учун курашда жуда яхши курашди. Ўша баҳсда Сехудо ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб бўлди ҳамда оғир вазн тоифасида учунчи ўринга жойлаштирилди. Генри айни дам чемпионлик учун муносиб номзод сифатида кўрилаётган Кори Сендхагендан юқорида. Америкаликни олдинда Мераб Двалишвили билан чемпионликка даъвогарлик учун бўлажак жанг кутиб турибди ва бу баҳс унга бериладиган баҳодир. Акс ҳолда Сехудо анча паст ўринда бўлар эди, шунингдек бундай имкониятга эга бўлмасди. Демак, Генри Сехудонинг поғонаси ҳақида юқоридаги жангчиларга нисбатан камроқ саволлар мавжуд.


Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг