08 авг 19:29
Янгиликлар
Футбол
АФА президенти Скалонининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди
Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) президенти Клаудио Тапиа миллий терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалонининг келажаги борасидаги масалага тўхталди.
У мураббийни терма жамоада қолишга кўндира олишига ишонч билдирди. 48 ёшли Скалонининг амалдаги шартномаси шу йилнинг охирида ўз ниҳоясига етади.
"Мен Лионелни жуда яхши кўраман. У бу ерда оғир дамларни бошидан кечирди. Барчамиз унинг қолишини хоҳлаймиз. Музокаралар жуда илгарилаб кетган.
Менинг режам — бу Скалони", — дейди АФА раҳбарининг сўзларини келтирган "TyC Sports" нашри.

Ҳавола :
Фикрлар