24 ноя 11:11
Янгиликлар
Бокс/ММА
Аҳмадалиев тарозига чиқди, эртага у камарини ҳимоя қилади ФОТО
Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев эртага тонгда профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказади.
Ҳамюртимиз АҚШнинг Атлантик Сити шаҳрида америкалик Исаак Заратега қарши рингга кўтарилади. Аҳмадалиев 10 раундга мўлжалланган жангда ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев профессионал фаолияти давомида тўрт маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг учтасини у нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган.
Америкалик 27 ёшли Зарате эса 22та жанг ўтказиб, 16та ғалабага эришган. Учта жангда дуранг қайд этилган ва яна 3та баҳсда мағлубиятга учраган. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди ва уларнинг ҳар иккиси ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар