UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

29 май 10:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

Аҳмадалиев WBC'нинг янгиланган рейтингига киритилди, Отабек ва Бектемирда кўтарилиш + ПОСТEР

Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси май ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Эндиликда собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ушбу рейтингга илк бор киритилди.

Шу тариқа, рейтингдан 11 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади. 

Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 17-ўринни эгаллади;

Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров ўтган ойдаги сингари 9-ўринда; Бектемир Мелиқўзиев 17-ўринни банд этди, ўтган ойда у 23-поғонада эди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 6-ўринга жойлашди;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов 19-ўрин; Жаҳонгир Расулов 31-ўрин, Расулов ўтган ой 34-поғонада эди;

Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев ўтган ойдагидан 2 ўрин пастлаб, 14-ўринда қайд этилди; Ботир Аҳмедов ҳам 3 поғонага пастлади - 23-ўрин;

Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 9-ўрин, боксчимиз ўтган ойда 14-поғонани банд этган эди;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев рейтингга илк бор киритилиб, 4-ўринга жойлаштирилди;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби 10-поғонани банд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг