UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

31 окт 18:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аҳролжон Рўзиев яна беш йил муддатга UWW вице-президентлигига сайланди

Бугун куннинг иккинчи ярмида Сербия пойтахти Белград шаҳрида Бирлашган кураш дунёси (UWW)нинг Конгресси ўтказилди.

Эртага айнан Белград шаҳрида ёшлар (U 23) ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Конгресс ушбу чемпионат олдидан ташкил этилди. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди, ҳисоботлар тингланди, режалар тасдиқланди. 

Конгресснинг биз учун аҳамиятли томони шундаки, унда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари, профессор Аҳролжон Рўзиев янги 5 йиллик муддатга UWW Бюроси аъзолиги учун сайланди. 

Шунингдек, UWW Бюроси аъзолигига Фуад Мескут (Марокаш), Михаил Мамиашвили (Россия), Дон Рьян (Канада), Педро Гама Фильо (Бразилия), Лучо Канева (Италия) ҳам сайланишди.  

Бюро аъзолигига сайловнинг биринчи туридаёқ ғолиб бўлганлар:

Фуад Мескут (Марокаш) — 104 овоздан 81 та овоз

Михаил Мамиашвили (Россия) — 104 овоздан 80 та овоз

Дон Рьян (Канада) — 104 овоздан 71 та овоз

Педро Гама Фильо (Бразилия) — 104 овоздан 65 та овоз 

Аҳролжон Рўзиев (Ўзбекистон) — 104 овоздан 65 та овоз


Бюро аъзолигига сайловнинг биринчи туридан ўта олмаганлар:

Лучо Канева (Италия) — 104 овоздан 51 та овоз

Эдишер Мачаидзе (Грузия) — 104 овоздан 38 та овоз 

Марина Ди Буссоло Пелликоне (Италия) — 104 овоздан 27 та овоз

Марко Корпела (Финляндия) — 104 овоздан 16 та овоз

Дина Харенко (Украина) — 104 овоздан 12 та овоз


Иккинчи тур натижалари:

Лучо Канева (Италия) — 104 овоздан 58 та овоз 

Эдишер Мачаидзе (Грузия) — 104 овоздан 20 та овоз

Марина Ди Буссоло Пелликоне (Италия) — 104 овоздан 14 та овоз

Дина Харенко (Украина) — 104 овоздан 5 та овоз

Марко Корпела (Финляндия) — 104 овоздан 4 та овоз

Маълумот учун, Аҳролжон Рўзиев 2014 йилдан то шу кунгача UWW вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Айнан 2014 йил Тошкентда ўтган Конгрессда FILA номи UWWга ўзгартирилган эди. Шуниси билан ҳам Тошкент Конгресси тарихий ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг