UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

31 дек 17:04
Янгиликлар

Енгил атлетика

AIPS томонидан йилнинг энг яхши спортчилари эълон қилинди

Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси (AIPS) талқини бўйича 2025 йилнинг энг яхши спортчилари маълум бўлди.

Овоз беришда дунёнинг 121 давлатидан 836 нафар журналист иштирок этди.

Эркаклар ўртасида лангарчўп билан сакраш бўйича икки карра Олимпиада чемпиони, швециялик Арман Дюплантис ғалаба қозонди. Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтган ЖЧ-2025 мусобақасида у фаолиятида 14-марта жаҳон рекордини янгилади. Дюплантис 1182 очко тўплади. 

Сўровномада иккинчи ўринни теннис бўйича дунёнинг биринчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькарас (784 очко) эгаллади. Кучли учликни "Олтин тўп-2025" соҳиби франциялик Усмон Дембеле (713) якунлаб берди.

Аёллар ўртасидаги овоз бериш жараёнида Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби футболчиси, "Олтин тўп" соҳибаси испаниялик Айтана Бонмати 824 очко билан ғалаба қозонди. Кениялик Беатриса Чебет (453) иккинчи бўлди, кучли учликни дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси беларуслик Арина Соболенко (446) тўлдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг